1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди

13:55 / 09.02.2023 1600 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.
Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқий элларида юз берган кучли зилзилалар вайронкорлиги билан бутун дунёни ларзага солди. Ўзбек халқи ҳам офат оқибатларини қалбига яқин олиб, чуқур қайғу ва ҳамдардлик ҳиссини туйди.
Давлатимиз раҳбари ўша куниёқ қардош Туркия халқига ва Президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирган эди. Зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун мамлакатимиздан бир неча гуруҳ қутқарувчилар Туркияга юборилди. Шунингдек, гуманитар ёрдам юклари мунтазам жўнатиб турилибди.
Президентимиз бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.


Манба: president.uz

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
1 февралдан бошлаб, BNI Syariah ва Bank Syariah Mandiri ҳамда BRI Syariah BRIS банклари расмий равишда бирлашиб, мамлакатнинг энг йирик Ислом банки бўлган Bank Syariah Indonesia ни ташкил давоми...

2516 09:30 / 21.12.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Темирхон ўғли ҳазратлари 71 ёшларида оғир хасталикдан сўнг дорулбақога риҳлат қилдилар.Муфтий давоми...

2175 14:17 / 15.08.2021
ADCB ислом банки аввалги номи .AlHilal, Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ADCB ислом банкнинг Қозоғистондаги бош раҳбари Гордон Хаскинс давоми...

1217 18:25 / 14.11.2024
Шу йилнинг 2930 июль кунлари Қоҳира шаҳрида Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантиришrdquo мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. давоми...

1226 15:18 / 31.07.2024