1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони ҳукуматининг «Ҳаж-2021» мавсумини ташкил этиш бўйича чиқарган қарори юзасидан расмий баёнот

14:47 / 14.06.2021 2605 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Ҳаж ва умра масалалари бўйича Атташеси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган.

Унда «Ҳаж-2021» мавсумини ташкил этиш масалалари ҳақида тўлиқ ахборот берилган. Жумладан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида «Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида» ҳукумат Қарори қабул қилингани эълон қилинган.

Шунингдек, расмий хатда ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилги ҳаж тадбири –  Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган 18 дан 65 ёшгача бўлган, энг асосийси,  “COVID-19”га қарши эмланган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган.

Ўз навбатида, бу йилги Ҳаж ибодатини бажарадиган маҳаллий зиёратчиларнинг чекланган миқдордаги умумий сони 60 минг нафар этиб белгилангани, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмаслиги ҳам қайд этилган.

Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 1 000 дан ортиқ вирус билан касалланиш, 15-20 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи-назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, кези келганда, Жамоатчилик кенгаши ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбатлари кейинги мавсум учун сақланиб қолишини эслатиб ўтади.

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фанмаданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш билан боғлиқ дастурини якунлаш давоми...

2191 11:02 / 22.12.2019
Аввалроқ хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари 2023 йил 5 апрель куни АҚШ ва Канадага Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб давоми...

2032 20:47 / 08.04.2023
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий давоми...

2743 04:18 / 22.05.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф давоми...

2169 13:44 / 16.08.2021