1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танловининг финал босқичини ўтказиб юборманг!

09:45 / 16.05.2021 1885 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, AzonTV – илмий-маърифий онлайн телеканали томонидан Республикамиз бўйлаб Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръон мусобақаси – 1442» танлови ўтказилмоқда. Мазкур мусобақанинг дастлабки босқичларида 280 нафар иштирокчи қорилардан 28 нафари финал йўлланмасини қўлга киритиб, унинг якуний босқичига етиб келишди.

Бугун ана шу танловнинг якуний босқичи пойтахтимизнинг “Дубай” ресторанида ташкиллаштирилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъуллари ва устоз имомлар, қорилар ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.


Танлов ғолиблари бош соврин «Spark» автомобили, тиловат йўналиши бўйича биринчи ўрин соҳибига эса компьютер жамланмаси, шунингдек қуйи ўрин соҳиблари ҳам қимматбаҳо совғалар, ноутбук ва телевизорлар билан тақдирланади. Шунингдек, қолган иштирокчиларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари берилади.


«Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танловининг финал босқичини кузатиб боринг ва Қуръонга мухлис бўлинг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг .Ёшлар прессклуби,да Умра2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар давоми...

4093 22:10 / 08.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси исломий банкчилик бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун давоми...

1078 14:45 / 17.09.2025
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

2057 15:30 / 11.12.2021
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига давоми...

1872 09:50 / 23.07.2019