1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда исломий банк фаолияти такомиллаштирилади

14:45 / 17.09.2025 1077 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси исломий банкчилик бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳа билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, қонунчиликка исломий банк, молия операциялари ва стандартлари ҳамда инвестициявий депозит тушунчаларини киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни жорий қилиш назарда тутилиб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган молия операциялари белгилаб бериляпти.

Мавзуга оид мақолалар
VII асрда ҳозирги Эфиопия заминида подшоҳлик қилган ва ислом тарихида Нажоший номи билан танилган, муҳожир мусулмонларга бошпана бериб, ўз ҳимоясига олган Асҳам давоми...

4018 15:03 / 02.11.2018
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та давоми...

1736 15:47 / 26.12.2023
Индонезияда .Шайх Зайд, масжидининг нусхаси қурилади. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Амирликнинг энг юқори мартабали амалдорлари Индонезиядаги .Шайх Зайд, давоми...

1674 14:30 / 10.03.2021
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси GACArdquo Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун Covid19rdquo билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.Эндиликда, давоми...

2241 17:28 / 10.03.2022