1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазонда хайрия тадбирлари Жидда шаҳридаги ёшлар учун катта тажриба бўлмоқда

12:20 / 22.04.2021 1724 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Aрабистонидаги Жидда шаҳрида кичик бир гуруҳ бундан беш йил аввал камбағал ва муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун ташаббус кўрсатган эдилар.

Тўлиқ кўнгилли ёшлардан ташкил топган жамоалар билан «Live to Give» хайрия ташкилоти Рамазон ойида кунига ўртача 25000 та овқат тарқатишни мақсад қилган.

Бу йил шаҳар бўйлаб етказиб бериш Жидданинг 35 та тумани учун озиқ-овқат маҳсулотлари, асосий уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва болалар учун Рамазон ҳайит совғаларини ўз ичига олади.

«Биз коронавирус туфайли бу йил овқат тарқатадиган бир неча гуруҳлардан бири бўлганимиз учун жуда банд бўлдик», дейди лойиҳа асосчиси ва координатори Вид Энани. — Биз кўнгиллилар жамоасини, тарқатиш доирасини ва қутилар сонини кенгайтиришимиз керак эди. Бу хайрияни режалаштириш Рамазон ойидан икки ҳафта олдин бошланган. Ҳар куни соат 16:00 да барча кўнгиллилар транспорт воситаларига овқат ва қутиларни юклаш учун йиғилишади. Сўнгра улар тўрт жамоага бўлиниб, ифтордан олдин кўрсатилган манзилларга жўнаб кетишади. Хайрияни бошлаганимизда кўмак беришга тайёр бўлган шунча кўнгиллилар борлигини кутмаган эдик. Бундан жуда хурсандмиз.

Исмини ошкора этмаган саудиялик супермаркет эгаси уларни рағбатлантирган ва гуруҳга 40 минг Саудия риали (10 666 доллар) миқдоридаги купонларни берди. Бу хайрия маҳаллаларда яшовчи камбағаллар учун озиқ-овқат саватларини янада кўпайтиришга кўмак берган.

«Баъзи маҳаллаларда яшаш ҳолати нақадар ёмонлигини кўриб ҳайратга тушдик», дейди Энани хоним. — Биз 10 кишилик битта хонадандан иборат уйларга ташриф буюрдик. У ерда агар бир одам касал бўлиб қолса, қолган барчаси охир-оқибат касал бўлиб қолади.

Бир неча эсда қоларли воқеаларни эслаб, Энани хоним Ҳайит кунлари ҳақида сўзлаб берди: «Ҳайит байрамига совғалар тарқатаётганимизда болалар қувончдан сакраб тушаётганларини кўрганингизда эди. Уларни кимдир эслаганидан жуда хурсанд, кимдир ғамхўрлик қилар эди ва бу улар учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу дақиқалар гуруҳни ҳар йили кўпроқ нарсаларга эришишга ундайди».

Кўнгилиллардан бири 18 ёшли Aбдулло: «Мен уларнинг ишларини ижтимоий тармоқларда кўрдим ва уларга қўшилишдан жуда хурсанд бўлдим», дейди. — Биз муҳтожларга жисмонан ёрдам берамиз ва уларнинг юзларида табассумни кўраяпмиз, айниқса ёш болаларда. Бу энг яхши туйғу деб ҳисоблайман.

Aбдулло ва унинг дўстлари баъзида ёш болалар билан футбол ўйнаш учун камбағал маҳаллаларда қолиб кетишади.

«Бу жуда ҳам қизиқарли», дейди у.

Саудия Aрабистонида яшовчи Буюк Британия фуқароси Лана Иқбол Рамазон ойида овқат ва сув тарқатиш учун кўчаларга чиққан ёш саудияликлардан илҳомланган.

«Бу Рамазон ойида ва Саудия Aрабистонида яшашни яхши кўрадиган нарсаларимдан бири», дейди Лана ўз интервьюсида.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талонтарож давоми...

2648 10:11 / 20.08.2021
Маълумки, Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чоратадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024йилдаги 668сон Вазирлар Маҳкамасининг давоми...

1270 21:56 / 15.10.2024
АҚШ пойтахти Вашингтонда Шимолий Америка ислом жамоаси ICNA ва Мусулмон Америка жамияти MAS томонидан уч кунлик конгресс ташкил этилди.Ҳар йили ташкил этиладиган давоми...

2723 14:00 / 24.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, давоми...

2980 14:25 / 25.03.2019