1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда биткоиндан фойдаланиш тақиқланди

07:30 / 24.02.2022 2138 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси биткоин криптовалютадан фойдаланиш масаласига изоҳ берди. Бу ҳақда Total.kz манбаси хабар берди.

«Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши қарорига кўра, биткоин криптовалютадан фойдаланиш тақиқланган. Унга қуйидаги асослар келтирилган.

Биринчидан, шариатга кўра, ҳар қандай пул давлат томонидан чиқарилиши ва ҳимоя қилиниши керак. Биткоин миллий валюта эмас. Бу давлат идоралари томонидан кафолатланган ва молиявий қонунчилик ва реал активлар билан ҳимояланмаган марказлаштирилмаган виртуал пул. Ҳар қандай ҳолатда унинг бозори кескин кўтарилиши ёки тушиши ва одамлар бундан азият чекиши мумкин, дейилади муфтийликнинг расмий сайтида.

Иккинчидан, биткоин жараёнлари тез-тез ёпилади ва бу ўз навбатида, шариат томонидан тақиқланган ёлғон ва фирибгарликка олиб келади.

Учинчидан, биткоин валюта ёки товар сифатида масъул томонларнинг назорати остида эмас. Бу ички иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиши ва жамиятни беқарорлаштириши мумкин».

Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида .Замонлар оша цивилизация ndash Ўзбекистон, мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий давоми...

2528 07:34 / 21.09.2019
Сешанба куни Эфиопия мусулмонлари муборак Рамазон ойини кутиб олдилар. Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаши президенти, муфтий Ҳожи Умар Идрис, одамларни давоми...

1634 06:00 / 16.04.2021
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида янги масжид фойдаланишга топширилди. Унга ислом оламидаги улуғ тобеинлардан бири давоми...

3938 05:00 / 28.12.2019
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2646 09:50 / 23.06.2022
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021