1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Ифторлик ва саҳарлик қилмасдан рўзани улаб тутса бўладими?

14:00 / 22.04.2021 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзани улаб тутиш шариатимизда макруҳдир. Бундан мурод рўзани ифторсиз ёки саҳарлик қилмасдан бир неча кун тутаверишдир. Буни фиқҳ китобларида «висол рўзаси» деб аталади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари шундай рўза тутганлари билан биз умматларини ундан қайтарганлар. 

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар мендек эмассизлар. Мени кечаси Парвардигорим тўйдиради, чанқоғимни қондиради. Сизлар эса тоқатингиз етадиган амалларни қилинглар» деб марҳамат қилганлар.

Саҳарлик қилишда эса барака бор. Пайғамбаримиз озгина сув билан бўлсада, саҳарлик қилишга буюрганлар.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишади Жавоб қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

7818 17:20 / 20.03.2024
Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси ndash мағфират, ва охири ndash дўзах азобидан озод бўлишдир.Муборак ойнинг яхшиликларидан бизларни насибадор қилган Аллоҳга давоми...

6434 16:29 / 19.05.2018
Машҳур ҳинд олими, ҳанафий тадқиқотчиларидан бири Абдулҳайй алЛакнавий 18471886 қаламига мансуб quotалИнсоф фий ҳукм алэътикофquot quotЭътикоф ҳукмида инсофquot деб давоми...

3935 05:00 / 13.01.2017
Эй, ҳиссиз қалбРамазондаги тунги ибодат ndash таровеҳ ndash сендан бошқа барчанинг қалбига таъсир этишга қодир. Дўстлар айтишича, рўза уларга қувонч ато этади, сен эса давоми...

3988 16:38 / 05.06.2018