1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойининг ўзига хосликлари (иккинчи мақола)

10:32 / 23.04.2021 1740 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон – жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмас

Рамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга юкланган Қуръон сураларини эшитиш билан Қуръон тинглаган, яъни Рамазонга ярашган бир иш қилган бўлмаймиз. Қуръон кимга нозил бўлган бўлса, уни у ўқиши лозим. Қуръон инсонга нозил қилинган китобдир. Уни ўқиб, тинглашни инсон амалидан чиқарган татбиқотлар билан Қуръон ўқилган ҳисобланмайди.

Тижорийлаштирилмаган мажлисларда Қуръон ўқиб, тинглаш савиясига эришмоқ лозим.

Қанча Қуръон, шунча Рамазон!

У ҳолда Рамазон ойида алоҳида Қуръон ўқишга, англашга ғайрат қилмоғимиз лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ойда Қуръон ўқишни кўпайтирганларига қаралса, биз ҳам Қуръонни кўп ўқишимиз керак бўлади.

Ҳар кун эрталаб ва кечқурун маълум миқдор (масалан, ўн саҳифа)ни мунтазам ўқишимиз муносиб бўлади. Қироатимиз имкон борича овозли бўлсин. Аҳли оиламизда тинглаш имкони бўлса, улар ҳам тингласинлар. Бундан ташқари уларнинг ҳам Қуръон ўқишларини таъминлашимиз даркор.

Қуръонни эшитиш ҳам худди ўқиганчалик савобли ибодат ҳисобланади. Чиройли ўқиган қорини тинглашимиз айрича савобдир.

Қуръон ўқишдаги суннат, овозни чиқариб, маъносини билмаган тақдирда ҳам унинг теран маъноларини тафаккур қилишга уриниб, маҳзун ҳолатда ўқишликдир.

Шунингдек, Қуръон ўқиганда фаришталарнинг ўқиган ҳарфларимизни битта-битта ҳисоблаб, ҳар бири учун савоб ёзиб боришларини англаган ҳолда ўқишимиз керак.

Закот – Рамазон ибодати эмас

Мусулмонлар янада кўпроқ савоб олиш мақсадида закотларини Рамазон ойида беришга ҳаракат қиладилар. Бу аслида, тўғри. Лекин Рамазон ойида закот бериш билан чекланиб, бошқа бирон-бир садақа бермаслик, садақа бўладиган ишлардан йироқ бўлиш – савоб имкониятини қўлдан бой беришдир. Бахилликдан узоқлашиш учун қулай бир фурсат бўлган Рамазонни шу боис ҳам нотўғри тушунмаслик керак.

Закот, садақа, зикр, илм, ибодат бизнинг йўл кўрсатувчи ишоратларимиздир.

Рамазон учган қуш мисоли хайр-эҳсонлар фурсатидир

Рамазонда садақа бериш ва саховатпешалик, Исломга хизмат чексиз даражада бўлиши лозим. Бирни мингга, мингни миллионга кўпайтириб олувчи Аллоҳ таоло эканини билган ҳолда садақа йўлларида елиб-югурмоқ керак...

Рамазон – кўнгилхушлик ойи эмас

Уммати Муҳаммаднинг энг бебаҳо қадриятларидан бири бўлган Рамазон рўзаси, сиёсий ва тижорий мақсадларини қурол қилиб, «Рамазон кўнгилхушлиги»ни ишлаб чиққанлар, ғафлатлари боис бу каби ташкилий ишларга қўшилганлар, Исломий қадриятларнинг мусаффолигини бузишдек улкан гуноҳга қўл урган ҳисобланадилар.

Ўқилаётган газетадан тортиб, кўрилаётган телевизор, эшитилаётган радиога қадар бизни кимлар нималар билан машғул этаётганини англаб, ажратиб олишимиз шарт.

Рамазон – кўз ёшлар ойидир

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом шундай қилдилар. У зот алайҳиссаломнинг саҳобалари, уларнинг йўлларидан борганлар кўз ёш тўкдилар. Улар кўнгилхушлик қилмадилар, абадий ҳаётларини ўйлаб, маҳзун ўтдилар...

Рамазоннинг (рисоладагидек) бир куни:

– Бомдод намози мутлақо масжидда жамоат билан ўқилади. Иложи бўлса, намоздан кейин ишроқ вақти (қуёш чиққандан 20-25 дақиқа кейин)гача кутилиб, кейин икки ракат намоз ўқилади ва уйга ёки ишга кетилади. Бу орада (бомдоддан ишроқ вақтигача) тонгги зикрлар ўқилади ва Қуръон қироат қилинади (сўнг ишини орқага сурмайдиган миқдорда қисқа вақт ухласа, бўлади).

– Уйга ва ишга кетиш асносида йўлда кўз, қулоқ ва тилнинг манҳиётлари-қайтариқларига эътибор беради. Қуръондан ёд билган жойларини ўқийди.

– Намозлар мутлақо масжидда ўқилади. Азондан олдин таҳорат олинади, суннат намозларга аҳамият берилади.

– Барча бўш вақтлар зикр ёки Қуръон ўқиш билан ўтказилади. Зинапоя одимларини ҳам тасбеҳ қилинади (яъни ҳар бир одимда тасбеҳ айтади).

– Оила аъзоларидан бири ошхона ва шунга ўхшаш уй юмушларида вақтининг аксарият қисмини ўтказмаслиги учун уларга ёрдамлашиладики, уларда ҳам ибодат ва зикр учун вақт қолсин. Овқат пиширган ва идиш-товоқ ювган аёл ҳам зикрсиз қолмасин, Қуръондан ёд билган жойларини ўқисин.

– Ифтор вақти ҳаяжон билан кутилади. Бу дамлар болажонлар учун жозибадор ҳолатга келтирилади. Ифторга бир неча дақиқалар қолганда дуонинг энг залворли эшиклари очилгани сабаб дуо қилишга ўтилади. Оила аъзолари дуога «омин» деб турадилар. Ифтор қилинар-қилинмас шом намози ўқилади. Ифтор сабабли шом намози вақти чиқиб кетмаслигига эътибор берилади.

– Таровиҳ учун алоҳида тайёргарлик кўрилади. Тўйга кетаётгандай таровиҳга борилади. Уйдан таровиҳга кузатилаётган киши шаҳодатга кузатилаётгандек кузатилади. Дуо қилиши талаб қилинади.

– Таровиҳдан олдин ва кейин мўминлар орасидаги муҳаббатни орттирувчи суҳбатларга қатнашиши мумкин. Бу суҳбат ғийбат, чақимчилик, беҳуда гаплар бўлмаган суҳбат бўлиши керак.

– Таровиҳдан сўнг уй ичида қолмоқ энг яхшисидир. Саҳарликка осон тура олиш учун уйқуни қочирадиган таому ичимликлардан сақланиш керак.

– Саҳарликка албатта, турилади. Оила аъзолари ҳам турғизилади. Чиройли саҳарлик дастурхони тайёрлашда барака бўлиб, рўзанинг ҳам фазилатини оширади. Саҳарлик дастурхонини дуо дастурхонига айлантириш гўзал ҳамда мукаммал иш бўлади.

– Саҳарликдан кейин вақт қолган бўлса, таҳажжуд намозини ўқиш мумкин.

– Бомдод намозини ўқимасдан олдин ухламасликка аҳамият бериш керак. Бомдод намозига жамоатга чиқиш керак.

– Ҳар дуода Рамазон ойида қилган ибодатларининг қабул қилинишини ва кейинги Рамазонга саломат етиштиришини Аллоҳ таолодан сўраш лозим.

(Тамом)

Турк олими шайх Нуриддин Йилдизнинг

«Рамазон рисоласи» китобидан таржима қилинган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан httpst.messvuz12568 ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар давоми...

1645 18:02 / 03.04.2023
Ойларнинг султони, ўн бир оғаиниси ичида Юсуф алайҳиссалом каби қадри баланд, суюклиси бўлган Рамазон Ислом уммати хонадонларига яна қайта меҳмон бўлиб келмоқда. давоми...

811 09:04 / 28 март
У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир йилда туғилган ва Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётликларида Исломни қабул қилган бўлсада, у зотни шахсан кўриш давоми...

2391 09:12 / 15.04.2021
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гапсўзлари, қилган хато ва камчиликларини давоми...

13421 22:27 / 30.04.2022