1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

21 ёшли мусулмон АҚШдаги сайловда ғалаба қозонди

15:15 / 10.11.2018 3206 pdf Ўқиш режими + -

 Жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар ўтказилди ва бутун дунё биринчи муслиманинг америка қонунчилик йиғилишига сайланганидан хабар топди.

Аммо ўша куни бу мусулмонларнинг қўлга киритган ягона ғалабаси эмас эди  – сешанба куни шунингдек, маҳаллий ва минтақавий миқёсдаги сайловлар ўтказилиб, уларда ҳам мусулмон озчилик вакиллари муваффақият қозонишди. 

North Jersey нашрининг хабарига кўра, биргина Нью-Джерсида  бошқарувчи кенгашлар аъзолари ва мэрларга ўз номзодини қўйган 20 дан ортиқ мусулмондан 11 нафари ғалаба қозонган. Хусусан, Жерси-Ситидан  21 ёшли Муссаб Али таълим бўйича шаҳар кенгаши таркибига сайланди.

Ёш амалдор нима учун сиёсатга киришга аҳд қилганининг сабабини изоҳлаб берди.

 «Бу мен учун қаршилик кўрсатиш, – дейди Али. – Олий ҳукумат бошида турган шахс исламофобияни қўзғатаётгани  ва менинг жамоатимдаги мусулмонларга мақсадли ҳужумларни қилаётгани, курашувчи одамга айланишимга мажбур қилмоқда».


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида интернетда тарқалган хабарларга муносабат давоми...

2597 12:03 / 14.05.2020
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

1510 19:30 / 11.02.2021
2023 йил 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан имомхатиб ва имом ноибларнинг қироатларини, давоми...

1735 14:37 / 31.05.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди. Қуйида фатво матни тўлиқ ҳолда келтириб давоми...

5325 23:37 / 16.07.2021
Аудиолар

211101 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130359 14:35 / 11.08.2021