1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёрат туризмига эътибор

20:33 / 10.01.2021 1777 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида 2021 йил туризм соҳасида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳрида 2021-2023 йилларда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 9,442 трлн. сўм миқдоридаги 90 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 739,5 млн. долларни ташкил этиб, шундан 3 596 та хона ва 7 050 та ўринга мўлжалланган 66 та меҳмонхона, 12 та савдо, кўнгилочар бизнес маркази, 9 та маданият ва истироҳат боғи ва 3 та ҳунармандчилик марказлари барпо этилиши назарда тутилган. Ҳозирда лойиҳалар бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар — Шайхонтоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбараларида сайёҳларни кириб-чиқиш шароитларини яхшилаш, «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очиш каби лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси» рейтингида Ўзбекистон 10 поғона (32-ўриндан 22-ўринга) юқорилаб, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган «Энг жозибадор» ҳамда «Хавфсизлик ва бағрикенглик даражаси юқори» бўлган 10 мамлакат қаторидан ўрин олган.

АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилишича, коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлган. 2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келган, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилган.

«2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз», – деди А.Абдуҳакимов.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқилган. Зиёрат туризмини ривожлантириш концепцияси доирасида дунёга машҳур Ислом дини уламолари қўним топган қадамжоларни реконструкция қилиш, мақбараларга сайёҳларнинг кириб-чиқиш шароитларини янада қулайлаштириш йўналишида ишлар олиб борилади.

Манба
uzbekistan.travel
Мавзуга оид мақолалар
.Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давоми...

796 16:06 / 29.04.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида .Муфтий минбари, номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг жума давоми...

4185 09:16 / 01.11.2021
Туркиянинг шимолишарқидаги Ризе вилоятида Қуръони Каримни ёд олган юзлаб талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Жами 571 нафар талабалар Қуръони Каримни ёд давоми...

1792 10:30 / 14.12.2021
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 майидан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти SMIIC стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва давоми...

1149 10:16 / 03.02.2025