1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ЭЪЛОН!

20:14 / 21.11.2019 2573 pdf Ўқиш режими + -

Рабиъул аввал ойи ҳар бир мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганлар.

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили рабиъул аввал ойида мавлид анжуманларини ташкил қилиб, ўзлари бош бўлиб, уни кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказар эдилар. Шундан буён мавлид гўзал анъанага айланиб қолди.

Бу йилги мавлид «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли мажмуада ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир ҳижрий 1441 сана 26 рабиъул аввал, милодий 2019 йил 23 ноябрь шанба куни аср намозидан сўнг бошланади. Унда асосий маърузалар «Муҳаммад алайҳиссалом ‒ Аллоҳнинг Расули» мавзусида бўлиб ўтади. Маърузалар юртимиздаги таниқли аҳли илмлар тарафидан илмий‑оммабоп услубда тақдим этилади.

Тадбирда араб ва ўзбек тилидаги нашидалар ҳам ўрин олган. Ушбу мавлид анжумани барча учун очиқ. Марҳамат қилинг!

Дарвоқе, бу йилги мавлид анжуманида кўзи ожизлар ва имконият чекланган диндошларимиз учун алоҳида шароитлар яратилмоқда. Тадбирда сурдо таржимонлар ҳам жалб қилинади.

Шунингдек, бир йиллик танлов иштирокчилари Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким Хожи ўғлиБобур Муҳаммадий, Авазбек Мўминов, Охунжон Охунов, Абу Бакр Сиддиқ, Юлдуз Қурбонова, Ҳамидуллоҳ Муҳаммад Содиқ;

Тест ғолиблари Oхунжон, Суннатулло Жўраев, Аҳмад Раҳмонов, Бахтихон Шарипова;

Рабиъул аввал ойи муносабати билан «Муҳаммад алайҳиссалом ‒ Аллоҳнинг Расули» шиори остида мақола тақдим этган танлов иштирокчилари Дилшод Солиҳов, Иброҳим Мамараилов, Даврон Нурмуҳаммад, Саодат Аҳмад, Юнусхўжа Орифахон, Азиз Мансуровларни 23 ноябрь шанба куни соат 15:30 да «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида бўлиб ўтадиган мавлид маросимига таклиф этамиз.

PS: Танлов иштирокчилари, исм-шарифингиз ва телефон рақамингизни тўлиқ ҳолда ёзиб, қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз.

Телеграм бот: @islomuztanlov_bot

 

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси маъмурияти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутун дунёда бўлгани каби, коронавирус пандемияси Кайжининг кундалик ҳаётига таъсир қилди. Кайжи бу йил кўп вақтини уйда ўтказди, аммо Рамазон шукуҳидан келиб давоми...

1917 12:30 / 11.05.2021
Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар давоми...

2386 20:00 / 29.04.2021
2021 йил 26 май куни Саудия Арабистони аҳолисини гўзал астрономик ҳодиса кутмоқда, яъни Супермоон кечки осмонга кўтарилади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. давоми...

3644 15:00 / 25.05.2021
2021 йилда Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки ИТБ бошқарувчилари кенгаши йиллик анжумани ўтказилади. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди. Бу 2017ndash2021 йилларда давоми...

2049 20:05 / 03.02.2021