1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди

22:20 / 26.07.2025 762 pdf Ўқиш режими + -

16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. 

Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди. 

Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.   

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.

Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси делегацияси Туркиядаги диний таълим тизимини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф давоми...

2956 12:30 / 26.04.2019
Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг китоб мутолаасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида мамлакатимизда китобхонлик маданияти шаклланиб, давоми...

3805 11:05 / 14.09.2019
Аввал хабар берганимиздек, имомхатиб ва имом ноиблар учун .Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори Ҳайдаров бошчилигида ҳафта давомида давоми...

2117 12:23 / 08.08.2023
.Челси, ҳимоячиси Калиду Кулибали Рамазон ойидаги рўзаси унга ёрдам бераётганини айтиб ўтди.Сиз телевизор орқали томоша қилаётган ва ўқиётганларингиз Ислом давоми...

2152 12:00 / 10.04.2023