1447 йил 7 шаъбон | 2026 йил 26 январь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда «Виртуал қора тош» лойиҳаси расман жорий қилинди

08:30 / 17.12.2021 3732 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик (VR) технологияси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш имконини берувчи «Виртуал қора тош» лойиҳасини расман жорий қилди.

Виртуал қора тош лойиҳаси икки муқаддас масжид имоми, доктор, шайх Абдулраҳмон ибн Абдулазиз ал Судайс томонидан очилди.

Унинг сўзларига кўра, виртуал олам орқали бутун дунёни кўриш, хусусан, икки муқаддас масжидга бориш каби барча ҳисларни, самимийликни рағбатлантириш учун виртуал симуляция муҳитини яратиш жуда ҳам муҳимдир.

Шайх Судайснинг қўшимча қилишича, икки муқаддас масжидда диний ва тарихий обидаларнинг мавжуд эканлиги, уларни рақамлаштириш ҳамда Саудия раҳбарияти томонидан тақдим этилган энг сўнгги технологик воситалар орқали бутун дунёга етказиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, «Виртуал қора тош» технологиясини яратишда меҳнат қилган жамоаларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилиб, уларнинг ҳақига Аллоҳ таолодан ҳидоят ва муваффақиятлар бўлиши сўралди.

Очилиш маросимида бир қатор университет ва ҳукумат амалдорлари, жумладан, «Виртуал қора тош» лойиҳасини яратишда хизмат қилган Уммул Қуръон университети раҳбари Турки ибн Сулаймон Ал-Амро иштирок этди.

Жамоатчилик ушбу виртуал реаллик технологиясидан қандай ва қачон фойдалана олиши ҳозирча аниқ бўлмаса-да, бу ташаббус рақамли технологиянинг бир қисми бўлиши ва Маккадаги «Икки муқаддас масжид»нинг архитектура кўргазма марказида намойиш этилиши айтилмоқда.

Ташаббус кўргазма ва музей ишлари агентлиги ҳамда Уммул Қуръон университети ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳа ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусобақа ташкилотчиларидан бири, Баҳрайндаги Иқроrdquo номли Қуръон илмлари жамияти раҳбарининг ўринбосари Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, иштирок этиш давоми...

2079 19:01 / 18.12.2018
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия давоми...

1027 08:56 / 22.04.2025
Масжиди Набавийда муқаддас қадамжога ташриф буюрган аёл меҳмонларга ёрдам бериш учун 99 нафар хавфсизлик ходими жалб қилинди.Мадина хавфсизлик хизмати раҳбари давоми...

2266 13:00 / 26.04.2021
Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.ТАСС агентлигининг давоми...

2643 11:00 / 06.03.2022