1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўзингизни ёмон гумон ўринларига ташламанг

08:00 / 11.01.2021 2545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўминларнинг онаси Софийя бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирган эдилар. У зотни зиёрат қилгани бориб, гаплашиб ўтирдим. Сўнг кетиш учун турдим. У зот ҳам мени кузатиб қўйиш учун турдилар. Шунда ансорлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан юришни тезлатишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошилманглар! Бу Софийя бинт Ҳуяй», дедилар. Улар: «Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули (сизни бегона билан турибди деб ўйлармидик?!)» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон одам боласининг қон оқар жойларида юради. Шунинг учун қалбингизга бирор ёмонлик (ёки бирон нарса) ташлашидан қўрқдим», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қарзга ботдингизмиbull Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.Фақирликдан давоми...

4910 14:05 / 28.06.2020
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бир неча номлар билан номланади 1. Лайлатул муборока ndash баракали кеча2. Лайлатур роҳма ndash Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган давоми...

2059 09:00 / 06.03.2023
Азиз ўқувчи Ушбу эътиборингизга ҳавола қилинаётган митти ҳикоянинг ҳаётий асоси бор. Кимдир сўзлаган ким биландир юз берган. Мен эса ndash ёзувчи. Айрим ҳикоятларда давоми...

2493 15:00 / 04.12.2020
Ёқут Ҳамавийнинг .Муъжамул удабо, асарида буюк астроном, математик олим, тарих, луғат ва адабиёт соҳаларининг етук билимдони Абу Райҳон Беруний 362ҳижрий санада давоми...

2952 11:09 / 22.02.2020