1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Хало одоблари (иккинчи мақола)

12:00 / 03.01.2021 2445 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5. Халода ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кериб, кенг қилиб ўтиради. Шундай қилганда чиқадиган нарса осон чиқади.

عَنْ سُرَاقَةَ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَتَوَكَّأَ عَلَى الْيُسْرَى وَأَنْ نَنْصِبَ الْيُمْنَى. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни чап оёққа суяниб, ўнгини тик тутмоққа амр қилдилар».

Табароний ривоят қилган.

6. Халода заруратсиз гапирмайди.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَخْرُجُ الرَّجُلَانِ يَضْرِبَانِ الْغَائِطَ كَاشِفَيْنِ عَنْ عَوْرَتِهِمَا يَتَحَدَّثَانِ، فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَمْقُتُ عَلَى ذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَرَّ رَجُلٌ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَبُولُ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ушатаётганларида бир киши яқинларидан ўтаётиб, салом берган эди, алик олмадилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Таҳорат ушатаётган одамга салом бериб бўлмаслиги, салом берган одамга таҳорат ушатаётган одам алик олмаслигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Бундан олдинги ҳадисда эса, қазои ҳожат пайтида оддий гап ҳам гапириб бўлмаслиги айтилган эди.

7. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди. Чунки, халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

8. Ўтириб сияди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб сийганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб сийишдан қайтарганлар.

رَوَى التِّرْمِذِيُّ عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ قَالَ: رَآنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنَا أَبُولُ قَائِمًا فَقَالَ: يَا عُمَرُ لَا تَبُلْ قَائِمًا. فَمَا بُلْتُ قَائِمًا بَعْدُ.

Имом Термизий қилган ривоятда ҳазрати Умар ибн Хаттоб:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тик туриб бавл қилаётганимни кўриб: «Эй Умар, тик туриб бавл қилма», дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб бавл қилмадим», деганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَنْ حَدَّثَكُمْ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَبُولُ قَائِمًا فَلَا تُصَدِّقُوهُ مَا كَانَ يَبُولُ إِلَّا قَاعِدًا. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ким сизга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилар эдилар» деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар».

Аҳмад, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

9. Шамол турган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига сийиб бўлмайди.

10. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَتَيْتُمْ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қазои ҳожатга борганда қиблага юзланманг ва унга ортингизни ҳам ўгирманг», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

11. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

(Тамом)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инглиз профессори С. Э. М. Жоуд шундай деган эди .Албатта, табиий фанлар бизга олиҳаларга муносиб бўлган қудратни бериб қўйган. Биз эса улардан ёш болалар ва давоми...

1876 09:34 / 15.08.2024
Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда давоми...

1466 09:02 / 25.04.2025
Мусулмонлар яшаш санъатини қай тарзда амалга оширганларини ҳам қисқача ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.Ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлгани каби мусулмон давоми...

3078 11:00 / 27.02.2021
Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда давоми...

2063 11:22 / 06.11.2023
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021