1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

12:38 / 03.01.2021 2287 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг падари бузрукворлари Тўхтасинбой отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Аллоҳ таоло мана шундай салоҳиятли фарзандни тарбиялаган марҳум отахонимизни Ўзининг жаннати билан сийласин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, саҳву хатоларини афву мағфират айласин, қабрини жаннат боғчаларидан қилсин, фарзанди аржумандларининг хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Муҳтарам Абдуғани домлага барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, падари бузрукворларининг ҳақларига дуода бўламиз, ўзларига Аллоҳ таолодан сабру матонат сўраб, динимизни етказиш йўлидаги хизматларида бардавомлик тилаймиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2013 йил Россия Федерациясининг тарихий, географик ёки бошқа муҳим аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларини аниқлаш мақсадида мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос давоми...

1690 14:35 / 06.09.2024
Ҳанафий фиқҳи мактаби қандай шаклланган, ҳанафий фиқҳининг далилллари қай даражада, Aҳли сунна вал жамоа деганда кимларни тушуниш лозим, Қуръони карим ва ҳадиси давоми...

1843 15:00 / 16.03.2021
1. Зулҳижжа 30.06.2022 Пайшанба2. Зулҳижжа 01.07.2022 Жума3. Зулҳижжа 02.07.2022 Шанба4. Зулҳижжа 03.07.2022 Якшанба5. Зулҳижжа 04.07.2022 Душанба6. Зулҳижжа 05.07.2022 Сешанба7. Зулҳижжа давоми...

4180 21:12 / 29.06.2022
Испания пойтахти Мадридда қазишма ишларини олиб бораётган археологлар тарихий Висиготич шаҳри ҳозирги .Рекополис, қишлоғи ҳудудларида эканини аниқлаган. давоми...

2575 17:03 / 25.06.2019