1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Саккизинчи салб юриши

16:22 / 06.11.2023 1941 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 
1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда мусулмон давлатлари мўғул-татар истилосига қарши курашишига тўғри келганди. Аммо 1260 йилда Миср султони Бейбарс Сурияни ўзига бўйсундирди ва аста-секин салбчилар қалъаларини забт эта бошлади: 1265 йилда у Қайсарияни забт қилди, 1268 йилда Яффани қўлга киритди, шу йили Антиохияни забт этиб, Антиохия князлигига барҳам берди. Салбчи мамлакатларга кўмак кўрсатишга бўлган сўнгги уриниш Людовик IX, Сицилия қироли Карл Анжуйский (1264–1285) ва арагон қироли Хайме I (1213–1276) бошчилигидаги саккизинчи салб юриши бўлди. Дастлаб Тунисга, сўнг Мисрга ҳужум қилиш режалаштирилди. 1270 йилда салбчилар Тунисга келишди, бироқ улар орасида тарқалган вабо (вафот этганлар орасида Людовик IX ҳам бор эди) сабабли улар юришни тўхтатишга мажбур бўлдилар. Тунис султони билан тинчлик сулҳи тузилди, унга кўра у Сицилия қиролига ўлпон тўлаш ва католик руҳонийларига ўз тасарруфидаги ўлкаларда ибодатларни эркин амалга ошириш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олди.


Мазкур муваффақиятсизлик Сурия ва Фаластиндаги салбчиларнинг сўнгги таянчи ағдарилишини муқаррар қилиб қўйди. 1289 йилдан мусулмонлар Тораблусни ишғол этиб, шу номдаги графликка барҳам беришди, 1291 йилда эса Байрут, Сидон и Тир забт қилинди. Шу йили тамплиерлар ва иоаннитлар жон-жаҳд билан ҳимоя қилган Акранинг йўқотилиши христианларнинг Шарқдаги ҳукмронлигига барҳам берди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европада ўрта асрларда ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги каби тиббиёт соҳаси сохта дин черкови касофатидан аянчли ҳолатга келган эди.Мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида давоми...

4302 17:34 / 06.03.2021
Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда давоми...

1331 14:02 / 25 апрель
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

3408 14:30 / 08.09.2019
Инквизициянинг қийноқлари турлитуман бўлиб, инквизиторларнинг шавқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги одамни ҳайратда қолдиради. Ўрта давоми...

1647 13:11 / 26.10.2024
Аудиолар

213187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132407 14:35 / 11.08.2021