1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ким сендан хулқда ўзиб кетса демак динда ўзиб кетибди!

15:00 / 04.07.2022 3487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфарнинг кимлигини биласизми? У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен менга яратилишинг жиҳатидан ҳам, хулқинг жиҳатидан ҳам ўхшайсан!», деганлар.

У жуда ҳам гўзал, келишган йигит эди.

У Ҳабашистонга ҳижрат қилган илк мусулмонларга бошлиқ эди.

У Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг олдида қурайш элчиси Амр ибн Осни баҳсда мағлуб қилган эди.

У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларидан мустаҳкам жой эгаллаган эди. Унинг Ҳабашистондан қайтиши Хайбар фатҳи вақтига тўғри келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб шундай деган эдилар: «Қайси бири билан хурсанд бўлишни билмаяпман. Хайбар фатҳи биланми ёки Жаъфарнинг келиши биланми?».

У тенгсиз баҳодир эди. Муъта жангида Зайд ибн Ҳорисадан сўнг қўмондон бўлди. Сўнгра бутун буюкликни ўзида жамлаб Муъта жангида шаҳид бўлди. Ҳижрат буюклигини, саҳобалик буюклигини, шаҳидлик буюклигини...

Мадинада эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъта жанги тафсилотларини ваҳий орқали кишиларга айтиб турган эдилар. Расуллоҳнинг қўмондонлари бирма-бир шаҳид бўлганида уларга Мадинада туриб марсия айтиб турдилар. Охирида Аллоҳнинг қиличи Холид розияллоҳу анҳу қўмондонликни қўлга олди. У мусулмонларни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди. У зотнинг маҳорати ҳалигача ҳарбий қўмондонларга дарс беради.

Ўшанда кишилар ўз яқинларини йўқотиб маҳзун бўлиб йиғлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар. Уларнинг бошига уларни машғул қиладиган нарса келди», дедилар.

Қандай буюк пайғамбар! Қандай буюк дин!

«Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар!».

Бу дунё йўқотиш дунёсидир. Бугун видолашамиз. Эртага биз билан видолашишади. Бугун биз тобут кўтарамиз. Эртага бизнинг тобутимизни кўтаришади. Аммо бу дин қийинчилик пайтида ҳам, енгиллик пайтида ҳам раҳмат динидир. Бу дин елкадош бўладиган, ҳамдард бўладиган, юпатадиган диндир. Инсонни кишилар ёнида туриши каби ҳеч нарса юпата олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кишисини йўқотган хонадонларга таом қилиб беришимизни ўргатаяптилар. Чунки уларнинг бошига тушган мусибат уларни таом таёрлаш каби ишларга эътибор беришдан чалғитади.

Бу дунё олди-берди дунёси экан. Бугун бизга инсонлар таом қилиб беришади. Эртага биз уларга таом қилиб берамиз. Аммо шуни билишимиз керакки, иш ошқозонни тўлдиришдан анча каттароқдир. У яраланган қалбни даволаш ва маҳзун дилни овутишдир.

Йўқотишга учраган ҳар-бир хонадоннинг дардини енгиллатиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жаъфарнинг оиласига таом қилиб беринглар!», деган гапларига амал ҳисобланади.

Гоҳида маййит аҳлининг таъзия учун кенг уйи бўлмаслиги мумкин. Унга уйингизни бўшатиб берсангиз қани!

Гоҳида маййит аҳли маросим харажатларига қийналиб қолади. Уларга ёрдам берилса қани!

Гоҳида маййит аҳли йўқотган кишини даволашда бор будидан айрилади. Қани энди тирикларга ҳам, ўликка ҳам ёрдам берилса!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг гапи қандай ҳам гўзал:

«Диннинг барчаси хулқ. Ким сендан хулқда ўзиб кетса демак динда ўзиб кетибди!».

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръоннинг мўъжизакорлиги ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш керакки, у араб тилида, араб сўз усталарини ожиз қолдириш учун юборилган Китоб бўлиб, унинг давоми...

2373 20:00 / 26.07.2019
Ибн Абу Ғунядан ривоят қилинади .Бир шайх менга бувисининг қуйидаги сўзларини ҳикоя қилиб берди .Хизматкоримиз олов ёқиб олиш учун Толҳа ибн Мусаррифнинг уйига давоми...

3041 07:10 / 27.09.2019
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

2427 08:06 / 17.01.2020
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4683 11:00 / 30.08.2022