1446 йил 8 зулқаъда | 2025 йил 05 май, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илм, муаллим ва мутааллимнинг фазилати

08:40 / 18.07.2019 1841 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бир-биридан қадрли ва фазилатлидир. Мана шу неъматларнинг ичида доимо ўзимиз билан бирга бўладиганларининг баъзиларини эслатиб ўтмоқчимиз. Аввало ҳар бир мўмин- мусулмон учун энг қадрли бўлган неъмат – иймон ва илм неъматидир. Бу иккала неъмат мужассам бўлган тақдирда рўёбга чиқадиган энг улуғ неъмат – Аллоҳга қулликни изҳор қилишга сабаб бўладиган ибодатдир. Сўнгра кўриш, эшитиш, гапириш, сезиш, тафаккур, ақл, фаросат, қўл, оёқ ва бошқалар. Бу неъматларнинг саноғига етиб бўлмайди. Бу тўғрида Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилган:

ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭢ

«Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига етолмайсизлар» (Иброҳим сураси, 34-оят).

Сон-саноқсиз неъматлар ичида инсониятнинг бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз, унинг илм соҳиби бўлишидир. Чунки илм рағбат қилинган нарсаларнинг энг шарафлиси, орзу этилишидан ташқари, қўлга киритилиши учун жидду жаҳд қилишга ундалган нарсаларнинг энг устуни ва эришилган нарсаларнинг энг фойдаси кўпроғидир.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ ҳар бир илмнинг ўзига яраша фазилати борлигини баён этиб, шундай дейдилар: «Қуръонни ўрганган кишининг қиймати юксалур, фиқҳни ўрганган кишининг қадри олий, ҳадис жамлаганнинг ҳужжати қувватли, ҳисоб ўрганган кишининг фикри гўзал, луғат ўрганган кишининг табиати дақиқ бўлур. Нафсининг ёмонликларидан ҳимояланмаган кишининг илми унга фойда бермас».

Илм ёшда соҳибига истиқомат йўлини кўрсатади. Улғайганда эса уни халқнинг пешвосига айлантиради. Яна илм ботил ва фосид амалларни тузатиб, ислоҳ қилади, душман ва ҳасадчиларни мағлуб этади, эгри ва янглиш ишларни тўғирлайди, орзу-мақсадларни рўёбга чиқаради. Шунинг учун ҳам илм фазилат ҳисобланади, уни қадрламаган шахс мутлақо жоҳилдир. Жоҳиллар илмнинг фазилатини ўлчайдиган манбага эга бўлмаганлигидан илмнинг фазилатини англамайдилар ва илм аҳлини ҳақир санайдилар, нафслари майл этган тотсиз моллар ва жозибали овозлар билан машғул бўлиб, жаҳолат ботқоғига янада чуқурроқ чўкиб, ботиб бораверадилар. Уларнинг бу ҳолатларини фақатгина олимлар билурлар. Чунки улар ҳам илгари жоҳил бўлганлар ва бу йўлларни босиб ўтганлар. Аммо жоҳиллар ўзларининг ушбу мусибатларини тушуниб ета олмайдилар, зеро, уларда ундай илм йўқ.

Аллоҳ таоло инсонни ер юзида халифа – ўринбосар қилиб танлагани ва уни илм неъмати билан сийлаб, фаришталардан ҳам фазилатли этгани ҳақида шундай хабар беради:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ  ﭾ ﭿ

«Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини менга айтиб беринг­чи», деди» (Бақара сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло одамни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилаётган пайтда унга улуғ бир сирни очганлиги ушбу оятдан билиниб турибди. У ҳам бўлса, одамга исмларнинг барчасини ўргатганидир. Яъни инсон ўзини ўраб турган барча ашёларнинг белгиси сифатида исмни, маънони ишлатади. Ҳис қилинадиган, жисмга эга бўлган нарсаларни фаҳмлаш учун нутқий рамзларни ишлатиш қудрати инсон ҳаётида энг улуғ қудратлардан бири ҳисобланади. Акс ҳолда, бировга тоғни тушунтирмоқчи бўлсанг, уни тоғнинг олдига олиб бориб, айлантириб кўрсатишдан ўзга чора бўлмасди. Агар Аллоҳ таоло инсонга ушбу қобилиятни бермаганида, ер юзида ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўлар эди.

Ривоятларда келишича, «Бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз», деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабабларидан бири – илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсоннинг ўз илми ила борлиқнинг ажиб сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир.

«Таълим ва тарбия» китобидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Аввало инсон қарздор бўлиб қолмаслик учун ҳаракат қилиши лозим. Мўмин банда ҳаётини яхшилаб режалаштириши, иқтисодий ва молиявий ишларни аниқ олиб бориб, давоми...

4009 09:00 / 16.07.2022
Таймийнинг муаззини Маъмар айтади .Бир куни Сулаймон Таймий ёнимда хуфтон намозини ўқиди. Кейин мен унинг .Мулк қўлида бўлган Зот улуғдир, оятини ўқий бошлаганини давоми...

2386 08:00 / 27.01.2021
Бир кунмасбир кун, албатта жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоямиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймЖаннатга кирмай қолиш амал туфайли ҳам бўлади.Қуръони карим давоми...

6568 17:50 / 11.12.2018
Ўсимликлар дунёсига оид энг сўнгги кашфиётлардан бири уларда ҳашаротлар ёки хатарга қарши ўзини ҳимоя қилиш қобилияти борлигидир. Баъзи мулҳидлар Аллоҳ давоми...

4691 09:00 / 03.05.2023