1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Муҳаммад Марвазийнинг саховати

08:00 / 28.12.2020 2448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусъаб ибн Аҳмад ибн Мусъаб айтади: «Абу Муҳаммад Марвазий Маккага кетмоқчи бўлиб, Бағдодга келди. Мен унга шерик бўлишни орзу қилардим. Унинг олдига келиб, шерик бўлишга рухсат сўрадим. Лекин у менга рухсат бермади. Марвазий иккинчи ва учинчи йили ҳам келди. Олдига бориб, салом бериб, яна рухсат сўрадим. У: «Бир шартга кўра рози бўламан. Иккимиздан биримиз бошлиқ бўламиз ва ким бошлиқ бўлса, шерик унга қарши чиқмайди», деди. Мен: «Майли. Сиз бошлиқ бўлинг», дедим. «Йўқ, сен бўласан», деди. «Ёшингиз катта, сиз лойиқроқсиз-ку?» десам, «Менга қарши чиқма!» деди. Рози бўлдим. Бирга йўлга чиқдик. Таом келса, «Олдин сен оласан», дер эди. Кўнмасам, «Қарши чиқиш йўқ деб шарт қўйганмиз», дер эди. Унга зарар берганим, уринтириб қўйганим учун йўлга бирга чиққанимга афсусландим. Бир куни кетаётсак, қаттиқ ёмғир қуйиб юборди. У менга: «Эй Абу Аҳмад, милни (Йўлда адашиб кетмаслик вамасофани аниқлаш мақсадида сафарда юрганлар учун ўрнатилган тош) топ», деди. Топсак, «Милнинг тагига ўтир», деди. Мени ўтирғизиб қўйиб, тепамда қўлини чўзиб, мени пана қилиб турди. Унга етаётган зарарларни кўриб, бирга чиққанимга яна афсусландим. Кейин билсам, унинг одати шунақа экан. Маккага етиб боргунимизча мени ёмғирдан сақлаб, барча кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиб кетди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз зомау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, давоми...

5195 19:00 / 30.04.2020
Асмаъий айтади .Калб қабиласига бордим. У ерда бир неча йиллардан бери қурғоқчилик ҳукм сурар, чорва ҳайвонлари қирилиб кетган, осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмай, давоми...

3474 08:00 / 27.01.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Қурайш жоҳилият даврида Ашуро куни рўзасини тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жоҳилият даврида унинг давоми...

3169 02:00 / 07.08.2022
Самъонийнинг .Алансоб, номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган .Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий давоми...

2494 13:05 / 18.12.2019