1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Хало одоблари (биринчи мақола)

17:00 / 27.12.2020 2947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الْخَلاءَ نَزَعَ خَاتَمَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий ҳасан деган.

Маълумки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларида «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деган ёзув бор эди. Подшоҳларга мактуб юборсалар, ўша узукни муҳр қилиб босар эдилар. Узукда Аллоҳнинг исми ёзилган бўлгани учун ҳам халога кирганларида уни ечиб қўяр эдилар. Шунга биноан, Аллоҳнинг исми ёзилган нарса билан, айниқса, Қуръон билан халога мутлақо кириб бўлмайди.

2. Оёқ ва бош кийими билан, истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб кейин халога кириш керак.

3. Халога кирганда аввал чап оёғини ичкарига қўяди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида келган дуони ўқийди:

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ قَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирсалар: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал хобаиси» – «Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман», дер эдилар»

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар.

Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шуки, одатда, хало жойида Аллоҳ таолонинг номи зикр этилмагани учун эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳ таолодан паноҳ сўрамай кирган одамга улар зарар етказишлари мумкин. Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سِتْرُ مَا بَيْنَ أَعْيُنِ الْجِنِّ وَعَوْرَاتِ بَنِي آدَمَ إِذَا دَخَلَ أَحَدُهُمُ الْخَلاءَ أَنْ يَقُولَ بِاسْمِ اللهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жинларнинг кўзи билан одам боласининг аврати ўртасидаги тўсиқ – улардан бирининг халога киришда «Бисмиллаҳи», демоғидир», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Одам боласи халога киришдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтса, бу унинг авратини жинларга кўрсатмайдиган тўсиқ бўлар экан. Уламоларимиз иккала ҳадисни жамлаб, халога кираётган одам: «Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал хобаиси», дейиши керак, дейдилар.

4. Халодан чиқаётганда эса, қуйидаги ҳадисга биноан «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний» дейди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ:كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ مِنْ الْخَلَاءِ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الأَذَى وَعَافَانِي. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халодан чиқсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба анний ал-аза ва аъфаний», дер эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ян Гус 1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақидаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант халқасидан давоми...

1892 09:01 / 22.10.2024
Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас. Балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги давоми...

3104 11:09 / 04.02.2020
1248ndash1250 Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I давоми...

1954 11:25 / 04.11.2023
Кейинроқ аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг бошқа уламолари, имом Мотуридий ва Ашъарийларнинг издошлари бу ишни давом эттирдилар. Кучли ҳужжат ва далиллар давоми...

2195 09:14 / 22.02.2024