1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонларнинг илм борасида эришган ютуқлари (учинчи мақола)

15:00 / 29.05.2020 2173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарф – харажатларини давлат қилган. Беморларга бепул озиқ – овқат берилган.

- Само жисмларининг эллипс орбита бўйлаб ҳаракат қилиши ҳақидаги фикрни Кеплер Берунийдан ўзлаштириб олган бўлса, Коперник қуёш назариясини Ибн Шотирдан (1304-1376) айнан кґчириб олган.

- Умар Хайём “Арифметиканинг мушкул масалалари” асарида Ньютондан беш юз йил олдин ўн сонли рақамли масалаларини каср воситасида ҳал этиш назариясини тавсия қилди.

- Физика ва фалакшуносликда жуда муҳим бўлган Маятникни Ньютондан етти юз йил аввал Ибн Юнус кашф этган.

- Verem микробини топганлиги учун Р. Коч Нобел мукофотини олган, ваҳоланки, уни 150 йил олдин Камбур Восим (вафоти 1761 йил) топганди.

- Алоуддин Али Қушчи Ойнинг илк харитасини чизган, µозир бу харита Амриқодаги Ой тадқиқоти институтида чиқарилган хариталарнинг энг тепасига қўйилган.

- Биринчи компасни ўн учинчи асрда Кабажакий ясаган.

- Зилзилага оид биринчи асар Дамашқийнинг (вафоти 1176 йил) “Китаб уз-залзала” асаридир. Кейинчалик XV асрда ёзилган Жалолиддин Суютийнинг “Зилзиланома” номи билан машµур бўлган “Кашф уз залзал ан васфил-залзала” китобидан бошіа сейсмологияга оид асар бґлмаган.

- Аммор ибн Али XI асрда кўз пардаси жарроҳлигини амалга оширган.

- Абул Қосим Заҳравий ғарбда замонавий жарроҳликнинг отаси, деб тан олинган. У жарроҳликда 200 дан ортиқ асбоб ишлатган. У туғишда қўллаган усулдан Овропада 500 йил фойдаланилган.

- Оқшамсиддин (1389-1459) Пастордан 400 йил олдин микробни кашф қилган.

Ижозатининг билан ўша вақтларда мусулмон оламининг европага туташиб турган бўлаги Андалусиядаги имлий ҳолат ҳақида ҳам икки оғиз сўз юритсак:

“Ака-ука Райтлардан минг йил олдин учиш мосламасини яратиш ғояси андалусиялик фалакиётчи ва ихтирочи Аббос ибн Фирнас ат-Тақуруннийда пайдо бўлади. 852 йилда у эркин ҳилпирайдиган, ёғоч чўплар тикилган енгсиз кенг кийимда масжид томидан сакрайди. Фирнас қушга ўхшаб эркин парвоз қилишни ният қилган эди, аммо бўлмади. Унинг кенг кийими тушишни секинлаштирди, буни биринчи парашют деса ҳам бўлади, олимнинг ўзи эса бир оз чўчиш ва енгил лат ейиш билан қутулди. Айтиш мумкин-ки, бу ихтиро парашютнинг илк кўриниши бўлди. 875 йилда, 70 ёшини қаршилаган ихтирочи ўзининг учиш мосламасини такомиллаштирди ва унда учиш жараёнини бошқаришниг илк кўринишлари акс этган эди. Бу – қанотлари ипак матодан бўлган қобирға бўлиб, ҳавода парвоз этиши мумкин эди. Шу тариқа, Аббос биринчи дельтапланни ихтиро қилди. У ўз ихтиросини олиб, Жабал ал-Арус номли тепаликдан сакрайди. Ҳаво оқимлари олимни кўтариб, олдинга олиб кетади. Кўп минглик одамларнинг кўз ўнгида у ҳавода ўн дақиқача парвоз этди ва сезиларли баландликка кўтарилди. Аммо қўниш омадсиз бўлди. Мослама ўз ихтирочиси билан пастга қараб қулади, Аббоснинг ўзи эса жиддий жароҳатланди. Кейинчалик у мосламага дум қисмини ўрнатиш орқали қўнишни яхшилаш мумкинлигини таъкидлаган. Худди шу олимнинг ўзи планетарий ва артмилляр қуббани қуради ҳамда вақтни ўлчаш учун ўзига хос асбоб яратади. Ойдаги кратерлардан бири унинг исми шарафига номланган.

Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар (1190-1248) ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин доривор ўсимликлар ва ўтларни тавсифлаган, улардан уч юзга яқини илгари табобатда маълум бўлмаган. Унинг ишлари XVI асргача ўз аҳамиятини йўқотмаган ва улар орасида доривор ўсимликлар ҳақидаги илмий асар алоҳида ўрин тутади.

Машҳур табиб Халаф Заҳровий (963-1013) жарроҳликни мустақил фанга айлантирди ва икки юзга яқин жарроҳлик асбобларини тавсифлаб берди. У энг буюк ўрта асрлар мусулмон жарроҳи ва замонавий жарроҳликнинг оталаридан бири ҳисобланади. Унинг кўп мавзуларни қоплайдиган тиббий матнларидан ҳам мусулмон, ҳам Оврупо мамлакатларида жарроҳлик операцияларида то Ўйғониш давригача фойдаланишган. Унинг тиб тарихига қўшган энг катта ҳиссаси - Китаб ат-Тасриф (Жарроҳлик ва асбоблар ҳақидаги илмий асар) китобидир. Мазкур китоб жарроҳлик ривожланишига катта таъсир кўрсатган ва кўпгина тилларга таржима қилинган. Заҳровий муваффақиятли равишда мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказган, шунингдек, қалқонсимон безнинг бир қисмини олиб ташлаш жараёнини бу каби операцияларни Оврупода амалга ошириш бошланишидан тўққиз аср аввал тавсифлаб берган. У оғиз бўшлиғида операцияларни амалга оширган, махсус асбоблар ёрдамида тишдаги тошларни олиб ташлаган, синиқларни даволаган ва пастки жағ чиқиқларини тўғирлаган. Унинг илмий асарида тишларни олиб ташлаш учун қўлланиладиган омбурларнинг ҳар хил турлари тавсиф қилинган. Тиш катагининг қонашида уни туйинган купорос билан тўлдиришни ёки қиздирилган асбоб билан босишни тавсия қилган. Қуртубадаги у яшаган кўча унинг номи билан аталади - «Calle Albucasis» (Абул-Қосим кўчаси). Мазкур кўчада у 6-уйда яшаган бўлиб, ушбу уй ҳозирда Туризм бўйича Испания Кенгаши томонидан бронзадан ясалган хотира тахтачаси (1977 йилнинг январь ойида тақдирланган) билан сақлаб қўйилган, бу тахтачада қуйидаги сўзлар битилган: «Бу - Абул-Қосим яшаган уй бўлган».

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи салб юришидаги муваффақиятсизлик Рим папаси Иннокентий III 1198ndash1216 ни Қуддусга эгалик қилаётган, салбчи мамлакатларининг асосий ғаними саналаган Мисрга давоми...

1956 14:40 / 23.10.2023
1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III 1145ndash1153 янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин давоми...

2268 11:00 / 05.10.2023
Оврўпа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги янада кучайган пайт... Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни давоми...

4086 14:41 / 02.01.2019
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади.Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн давоми...

1204 09:38 / 21 январь