1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан дини тарихига бир назар (иккинчи мақола)

15:05 / 20.09.2020 3161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон (проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони), кейин бошлиқ вазифаларида хизмат кўрсатган. Унинг шаҳарда ўзига яраша обрў-эътибори ва ҳурмати бўлган. Замондошлари унга бутунлай покиза ва зоҳидлик каби фазилатларни нисбат беришган. Шунингдек, у кишиларни тезда ўзига ром қила олиш ва мулойим табиатга эга инсон бўлган.

313-йилда Искандария патриархлиги мансабига ўтирган Патриарх Искандарнинг унинг шижоати билан боғлиқ эътирофларидан кейин Арюснинг шуҳрати бутун дунёга ёйилган.

Диққат-эътиборга молик томони шундаки, патриарх Искандар ва Покалес черкови бошлиғи Арюс орасида бўлиб ўтган зиддият ва келишмовчиликлар бизгача етиб келган ва маълумотларга кўра мавҳумликга асосланган. Зеро, бу борада бир-бирига зид жуда кўп ривоятлар келтирилган.

Ниҳоят патрик Искандар баъзи бир эътиқодга оид масалалар юзасидан Арюсни черков жамоатидан қувиб чиқарган.

Бундан ташқари, Искандариядаги баъзи дьяконлар ва черков бошлиқлари ҳамда Ливиядаги баъзи митрополит (христианликда епископларнинг олий унвони ва шу унвон эгаси) ҳам бўшатиб юборилган. Лекин бу ижро Арюсни бу йўлдаги мақсаддан тўхтатиб қўя олмаган. Аксинча, Некомедия епископи Эзбиюс ва кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашларига сазовор бўлган (епископ-христиан дин черковларида юқори лавозимли руҳоний, архиепископ-епископлар бошлиғи, епархия-насронийликда архиерей тасарруфидаги маъмурий черков округи).

Арюснинг тарозуси оғир босиб, шарқ епископлари қўллаб-қувватлаганидан кейин, у ўз фаолиятини қайтадан бошлаш учун яна Искандарияга қайтиб келган. Лекин бу борадаги тортишув ва зиддиятлар фақатгина епископлар ва дин одамлари билан чекланиб қолмаган. Балки омма халқ орасига ҳам кириб борган. Бу тарздаги келишмовчилик ва зиддиятлардан хавфга тушган император Константин, 323-324 йилларда Арюс ва Искандарга мактуб юборади. Мактубда бундай зиддиятлар мамлакатда, шарқий минтақаларда бўлинишлар келтириши, улар орасидаги тушунарсиз масалалар ортидан келиб чиққан ихтилофларни ўз ичига олувчи ва бу курашлар кескин натижалар келтириб чиқариши мумкинлиги баён қилинган. Аммо шунга қарамасдан, бу нарсалар зиддиятларнинг тугатилиши учун ҳеч қандай ижобий таъсир кўрсатмаган.

Шунингдек, Балот епископи Гусиюснинг ҳам бу муаммоларни тугатиш ва ихтилофларга барҳам бериш борасидаги барча саъй-ҳаракатлари пучга чиққан. Ҳаракатларнинг натижасизлигини кўрган Гусиюс, патриарх Искандар билан Искандария шаҳрида келишувлар олиб боришга муваффақ бўлган. Кейин эса императорга бориб, дарҳол бир йиғилиш ўтказиш кераклигини уқтирган ва зиддиятларни йўқотиш борасида ўз фикрларини ўртага ташлаган. Аслини олганда Арюснинг ихтилофларга кириб қолишига сабаб, унинг худди Ислом дини таълимотида бўлганидек иймон асосларини талқин қилиши эди. Унга кўра Илоҳ — азалий ва абадий, Унинг «ўғли» эса йўқдан бор қилинган, азалий бўлмаган борлиқ эди. Арюс ва унинг тарафдорлари «Илоҳ» ҳақидаги барча мухолифлари айтаётган гапларнинг илоҳлик табиатига зид эканлиги, унинг аслидан Исо алайҳиссалом чиқиб, илоҳлик табиатига эга бўлмаганлиги, Тангрининг эса жавҳар сифатида ўзи яратган ҳеч нарсага, (Исога) ҳулул қилмаслиги ва унинг оламни яратиш ҳамда яратувчиликда мутлақ ягона эканлигини ташкил қилувчи кўпгина соф эътиқод асослари эди. (Ал-Мийзан фий Муқоранатил-Адён\Ҳақоиқ ва васоиқ\ Байрут-1993\ 257-258 бетлар).

Император Константиннинг қўллаб-қувватлаши остида Исо алайҳиссаломнинг илоҳлигини инкор қилиб, унинг фақатгина Аллоҳнинг қули ва пайғамбари эканлигига эътиқод қилувчи Арюсчилар ўрнига, Исо алайҳиссаломнинг илоҳ эканлигини даъво қилувчи ҳаворий Павел фикрли кимсалар ғалаба қозонадилар.

Олдин эбионитлар томонидан ҳаётга татбиқ этилган тавҳид (Иблис Исони яна жуда баланд тоққа олиб чиқиб кетди. Дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини Унга кўрсатиб: «Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман», деди. Шунда Исо: «Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: «Эганг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл», деб ёзилган», деди. (Матто\ 4-боб; 8-9));

Исо алайҳиссаломнинг фақатгина пайғамбар эканлиги, хатна (Хатна инжилларда яҳудийликнинг белгиси сифатида келтирилади. Зеро, Тавротга кўра Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга: «Янги туғилган ҳар бир ўғил болангиз саккиз кунлигида хатна қилинсин», деб буюрган бўлиб, исроилликлар билан аҳд қилган эди. (Ибтидо\17) Инжилларга кўра, Исо Масиҳга ишонган ғайрияҳудийларнинг суннат бўлиши фарз эмас, ҳозир хатна қилинадиган масиҳийлар буни диний буйруқ деб эмас, балки тиббий ва гигиеник сабаблардан қилишади. (Қаранг Лука\ 1-боб; 59, 2-боб; 21, Юҳанно\ 7-боб; 22-24, Ҳаворийларга\ 15-боб; 16-боб; 3, Римликларга\ 2-боб; 25-29, 4-боб; 9-12, I-Коринфликларга\ 7-боб; 17-19, Галатияликларга\ 5-боб; 1-12, 6-боб; 11-15, Эфесликларга\ 2-боб; 11, Колосаликларга\ 2-боб; 11). Шунингдек улар хатнани инсонларни христианликка киришдан нафратлантирувчи нарсалардан деб билганлари учун ҳам эътироф этмаганлар. (Оламул адёни байнал устурати вал ҳақиқати/ Фавзий Муҳаммад Ҳамид/ Ливия-1999/ 435-бет.);

Ўзига хос таҳорат-ғусл каби одат ва дин аҳкомлари (Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил. «Қайсиларига?»- деб сўради у. Исо деди: «Одам ўлдирма. Зино қилма. Ўғрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Ота-онангни ҳурмат қил. Ўзгани ўзинг каби сев», деган амрларни-да... (Матто\ 19-боб; 18-19)эътиқод ва урф-одатлар IV-асрдан бошлаб бутунлай амалиётдан четлашади.

(Давоми бор)

Биринчи мақола

Islom.uz сайти

Мавзуга оид мақолалар
960 1039 йилларда яшаб ўтган яна бир мусулмон олими Қутбиддин Ибн Ҳайсам физика соҳасидаги улкан кашфиётлари билан дунёга танилган. Унинг оптика ҳақидаги бир қанча давоми...

1634 10:31 / 21.05.2020
Франциялик тарихчи Густав Лебон .Араблар маданияти, номли китобда қуйидаги сўзларни айтди.Кошки мусулмонлар Францияни ҳам босиб олишган бўлсайди. Чунки мен давоми...

2037 11:00 / 05.07.2021
Жаноб Стюарт Гилдер инглиз тилида чиқадиган Ҳиндистон газетасининг 1945 йил 16 сентябрида чоп этилган мақоласида шундай дейди Профессор Плеш шундай дейди .Атом давоми...

1590 14:52 / 29 август
Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш давоми...

1205 15:43 / 09 ноябрь