1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имомул Ҳарамайннинг овқатланиши ва ухлаши одатий бўлмаган, балки заруратан бўлган

18:35 / 20.09.2020 2301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз ибн Асокирнинг «Табйину кизбил муфтарий» ва Тожуддин Субкийнинг «Тобақоту Шо-феъийятил кубро» китобларида ҳижрий 419 йилда туғилиб, 478 йилда вафот этган усулий, фақиҳ, муҳаққиқ мутакаллим, Имом Ғаззолийнинг шайхи Абул Маолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Жувайний Найсобурий шофеъийнинг таржимаи ҳоллари келтирилган: Абдулғофир Форсий «Сиёқу Найсобур» китобида қуйидагиларни айтган: «Имомул Ҳарамайн, фахрул ислом, барча имомлар имоми, шариат билимдони, шарқу ғарбда имомлигига ижмо қилинган, кўзлар унинг мислини кўрмаган ва кўрмайдиган зот бўлган. Унинг сўзлаш асносида шундай деганини эшитганман: «Менга ухлаш ва таомланиш одат бўлган эмас. Кечаси бўладими, кундузи бўладими, қачон уйқу ғолиб келса, ухлайман. Қайси вақтда бўлса ҳам таомга эҳтиёж сезсам овқатланаман». Ҳа, у зотнинг лаззатлари, хоҳишлари ва кўнгилхушликлари илм музокарасида ва қайси ҳолатда бўлишидан қатъи назар илм ҳосил қилишда бўлган».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаИбн Ҳиббон Имрон ибн Ҳусайн айтган ҳадисни келтирганлар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишидан .Шаъбоннинг охирида бирор кун рўза давоми...

2223 12:30 / 07.02.2021
Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб томирдан юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги давоми...

3064 15:00 / 17.01.2021
Шайх Муҳаммад Аввома ndash беназир муҳаддис олим биринчи қисм Аввал хабар берганимиздек, муҳаддис олим Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга ташриф давоми...

8408 05:45 / 25.09.2018
19 асрда яшаб ижод қилган, ўзидан ўчмас из қолдирган, маърифатпарварлар орасида Муҳаммадхон тўранинг алоҳида ўрни ва хизмати беқиёсдир. У зот 1850 йилда Наманган давоми...

1166 15:00 / 15.08.2025