1446 йил 5 зулқаъда | 2025 йил 02 май, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Икки аёл орасида бўлувчи жинсий алоқалар (ўн учинчи мақола)

17:02 / 15.08.2020 7402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда аёл аёлга шаҳват назари билан қараши, ўпиши ва бундан ҳам жирканчлиси бўлган жинсий алоқа қилиши мутлақо ҳаром. Бу турдаги гуноҳ ишни қилганларга ўзаро жинсий алоқа қилган икки эркакка нима ваъда қилинган бўлса, ўша азоб-уқубатлар ваъда қилинган. Бундайларни ҳам Аллоҳ лаънатлагандир ва биз ҳам уларга лаънат айтамиз!

Бундай аёллар қуйидаги ҳадисда таърифлаб берилган аёллар туркумига кирадилар десак адашмаган бўламиз:

«Кийим кийган – яланғоч, ўзига оғдирувчи ва ўзи оғувчи аёллар дўзах аҳлидандирлар. Бошлари туянинг ўркачлари каби оғувчидир. Жаннатга кирмайдилар, ҳидини ҳам билмайдилар. Ваҳоланки унинг ҳиди жуда узоқ масофадан билиниб туради».

Муслим ривояти.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Эркак эркакнинг авратига қарамасин, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир кийимнинг ичида бўлмасин, аёл аёл билан бир кийимнинг ичида бўлмасин».

Муслим ривояти.

Ҳадисдан маълумки, бирор аёл бошқа аёлнинг авратига қараши, уни ёки ўзининг шаҳватини уйғотувчи ишларни қилиши ҳаромдир.

Бошқа ҳадисда: «Аёл билан аёл жинсий алоқа қилиши — зинодир» дейилган.

Тобароний ривояти.

Истимно — ўзининг шаҳватини ўзи қондириш

Исломда ўз жинсий шаҳватини ўзи қондириш ҳаром амаллардан ҳисобланади. Бу амал қандай кўринишда бўлмасин, қай тарзда бажарилмасин, уни бажарган эркак бўладими ёки аёл бўладими, уни қилган банда гуноҳкор бўлади.

Аллоҳ айтади: «Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслардир. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир». (Мўъминун сураси, 5-7оятлар).

Уламоларнинг кўпчилик қисми ушбу оятни ўзини ўзи шаҳватини қондириш ҳаром эканлигига далил қилиб келтирганлар.

Ибн Аздий раҳимаҳуллоҳ заиф ҳадислар қаторида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида «Аллоҳ қиёмат куни етти тоифа инсонларга қарамайди ҳам, гапирмайди ҳам» дейилган ва улар орасида «ўзининг қўлига никоҳланувчи» ҳам санаб ўтилган.

«Ўзининг қўлига никоҳланувчи»дан мурод ўз қўли ила шаҳватини қондирувчидир.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй ёшлар жамоаси! Сиздан ким уйланишга имкони бўлса уйлансин. Албатта уйланиш кўзни (номаҳрамлардан) қуйи қилувчироқ ва фаржни (фаҳш ишлардан) сақловчироқдир. Кимнинг имкони бўлмаса, у рўзани ўзига лозим тутсин. Албатта рўза тутиш у учун бичилишдир» деганлар.

Бухорий ривояти.

Бу мавзу бўйича барча далилларни ўрганиб чиққач Ислом олимлари қуйидаги ҳукмларни айтганлар:

1. Истимно қилиш ўз қўли биланми ёки бошқа номаҳрамнинг қўли биланми фарқи йўқ ҳолда ҳаромдир.

2. Ўз шаҳватини қондиришнинг (албатта ҳалол кўринишлари мустасно) ҳар қандай кўриниши ҳаромдир. Бунда истимно қилувчи эркак бўладими ёки аёл бўладими фарқи йўқ.

3. Истимно лаззат олиш учун бўлганда ҳаромлигини уламолар айта туриб узр сабабидан истимно қилиш жоиз ёки жоиз эмаслигида иккига бўлинганлар:

Аввалгилари: «Истимно қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам жоиз эмас. Зинога қўл уриш хавфи бор бўлса, ҳадисда келганидек рўза тутиши керак ва сабр қилиши керак. Зеро ҳаром ишни қилмаслик учун сабр қилиш - вожибдир» деганлар.

Иккинчилари: «Агар зино қилиб қўйишдан ўзини тута олмаслигига ишончи комил бўлса, ҳаддан ошмаган ҳолда, шаҳватга берилмасдан, зинодан қочиш учун истимно қилиш жоиз. Бунда у Аллоҳдан кечиришини сўрайди ва фаҳшга йўлиқтирмаслигини У Зотдан ўтиниб тилайди» деганлар.

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ndash ўлдирилиш ё дорга осилиш давоми...

2394 15:10 / 27.05.2019
Аллоҳ таоло айтади.Эй иймон келтирганлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни давоми...

8719 16:45 / 17.01.2019
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1408 15:30 / 08.08.2024
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

3958 15:02 / 30.08.2020