1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ўз жонига қасд қилиш

12:00 / 29.04.2019 3776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Бир-бирларингизни (яъни, мўмин-мўминни) ўлдирмангиз» (Нисо сураси, 29-оят).

Яъни, ҳиндларнинг жоҳилларига ўхшаб, ўз-ўзингизни ўлдирмангиз ёки ўзингизни ҳалокатга ташламангиз.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бу оятни совуқ (шамоллаш) хавфи бўлганда таяммум қилишга таъвил этганлари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга эътироз билдирмаганлари юқоридаги фикрни тасдиқлайди.

Ёки қатл этилишга сабаб бўладиган жиноятни қилмангиз, деган маънода.

Айрим уламолар: «Ўзларингиз»дан мурод диндошлардир. Зеро, мўминлар битта жон кабидир, оят бир-бирингизни ўлдирмангиз, деган маънода», дейишган.

«Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир». Яъни, сизларга бошқача меҳрибон бўлгани боис айрим ишларни буюрди ва айрим ишлардан қайтарди.

«Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, Биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир» (Нисо сураси, 29–30-оятлар).

Яъни, кимки Аллоҳ қайтарган ишларни қилса, жумладан ботил йўллар билан мол еса ёки ноҳақ қон тўкса, Аллоҳ уни дўзахга маҳкум қилади.

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Бесабрлик қилиб пичоқ олди-да, қўл(томири)ни кесиб ташлади ва кўп ўтмай, қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ: «Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим», деди» (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки тоғдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад у билан ўзини уради» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир. Ким бир мўминни кофирликда айбласа, уни ўлдиргандек бўлибди. Кимки ўзини бирон нарса билан ўлдирса, қиёмат кунида ўша нарса ила азобланади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бир киши жароҳатининг оғриғига чидолмай, ўлимини тезлатиб, қиличининг тиғи билан ўзини ўлдирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда: «У дўзах аҳлидандир», дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Аллоҳ таолодан бизларни ҳидоятига йўллашини, нафсларимиз ёвузлиги ва амалларимиз ёмонлигидан сақлашини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли, мағфиратли ва раҳмли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси шарифда шундай дейилади .Назар солувчи ва назар солинган яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берганни Аллоҳ лаънатласин, Мишкоти давоми...

2546 10:59 / 28.11.2023
Зинога олиб борувчи йўллардан рашк қилмасликдир. Яқин одами номаҳрамлар билан шариат белгилаб берган чегараларни бузиб муомала қилганида уни бундан давоми...

4308 11:00 / 29.07.2020
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

2651 15:10 / 05.06.2019
Одамлардан бири Зайд ўз идораларида порахўрлик бадалисиз ишлай олмайди ва одамларнинг илтимосларини усиз бажара олмайди. Бу иш порахўрлар билан масъуллар давоми...

4514 13:00 / 12.03.2020
Аудиолар

211735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130985 14:35 / 11.08.2021