1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Даюслик ва қўшмачилик

14:00 / 25.03.2019 7793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур сураси, 3-оят).

Мазкур ояти каримада ифодаланишича, зинокор, фосиқ кимса солиҳа аёлларга уйланишга рағбат кўрсатмайди. Билъакс, у ўзига ўхшаган нопок, фосиқа аёлга ёки мушрикага уйланишни хоҳлайди. Шунингдек, фосиқа, нопок аёлга уйланишга солиҳ кишилар рағбат билдирилмайдилар. Уларга фосиқ ва мушриклар рағбат-хоҳиш билдирадилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар» (Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти).

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар» (Табароний ривояти).

Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Кимки хотинини фоҳишалик қилади, деб ўйласа-ю, бироқ уни яхши кўргани ёки маҳрини тўлашга қурби етмаслиги ва ё ёш болалари бўлиб, ажрашган тақдирда, уларнинг нафақасини талаб қилишдан қочганлиги сабабли, хотинининг хиёнатини билмаганга олса, ундай кимса бу хотин билан яшашга лойиқ эмас. Фаюрлиги – рашки йўқ кимсада ҳеч бир яхшилик бўлмайди.

Покиза аёлни ўз ҳолига қўймай, фоҳишага айланишига сабабчи бўладиган қўшмачига икки ҳисса гуноҳ бўлади.

Аллоҳдан барча бало офатдан омон сақлашни сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинога қўл урган талаба.Ўқишга чет давлатга кетдим. У ерда ўқишим, ҳаётим бир маромда борар эди. Ўқишдагилар билан ҳам яхши чиқишар эдим. Ҳатто гуруҳимдаги бир қиз давоми...

3920 15:00 / 30.11.2020
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик давоми...

5033 15:10 / 14.01.2019
Сеҳргар, шакшубҳасиз, кофирдир. Аллоҳ таоло айтади.Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар, Бақара сураси, 102.Малъун шайтоннинг одамларга сеҳр давоми...

3356 14:00 / 03.05.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар .Кўзлар зино қилади, уларнинг давоми...

3709 11:02 / 07.12.2024
Видеолар

583 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212628 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131846 14:35 / 11.08.2021