1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Эр аёлини, аёл эрини рашк қилмаслиги (ўн биринчи мақола)

11:00 / 29.07.2020 4437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинога олиб борувчи йўллардан рашк қилмасликдир. Яқин одами номаҳрамлар билан шариат белгилаб берган чегараларни бузиб муомала қилганида уни бундан қайтармаслик, рашк қилмаслик фаҳшга олиб бориши мумкин бўлгани учун ҳаромдир. Эр аёлини, аёл эрини, ота қизини, ака-ука ўзининг опа-синглисини рашк қилиши, шунингдек она ўғлини, опа-сингил ўзининг ака-укасини рашк қилиши, бундан қайтариши, Аллоҳни эслатиши зарурдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлларингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (Таҳрим сураси, 6-оят).

Аллоҳ ушбу ояти каримада бандаларини ўзларини ва қўл остиларидаги оилаларини жаҳаннамдан сақлашга буюрмоқда. Ҳўш, ўз аҳли оиласини жаҳаннамдан сақлаш қандай бўлади? Бу нарса уларга Аллоҳ ва Расулини танитиш, дин асосларини ўргатиш, ҳалол ҳаромни билдириш ва уларни Аллоҳга итоат қилмоқдаларми, Аллоҳга маъсият қилмаяптиларми текшириш ва бу нарсада уларни тергаб туришдир. Хусусан, улар фаҳшга йўлиқмасликлари учун уларни рашк қилиш ва уларга эътиборли бўлиш ҳам ўз аҳли оиласини жаҳаннамдан сақлашга киради.

Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Ҳеч ким Аллоҳ бандасининг (хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл бўлсин) зино қилаётганини кўрган ҳолидагидан рашклироқ эмас.

Эй Муҳаммад уммати! Агар мен билган нарсаларни билганингизда, албатта, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз».

Имом Бухорий ривояти.

Демак ўз яқинини нафақат инсон балки Аллоҳ ҳам рашк қилар экан. Аллоҳдан кўра ҳеч ким кучлироқ рашк қилмас экан. Фаҳшга қўл урган инсон аввало Аллоҳдан ҳаё қилмоғи шарт экан. Бошқа ҳадисда келишича: «Аллоҳнинг рашки – мўмин банданинг Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсасини қилганидан бўлади».

Демак Аллоҳ нафақат бандаси фаҳш иш қилганда, балки умуман ҳаромга қўл урганда ҳам рашк қилар экан.

Бир куни Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу: «Агар хотиним билан бегона эркакни кўрсам, уни қиличнинг тиғидан ўтказар эдим» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Мен ундан ҳам рашклироқман. Аллоҳ мендан ҳам рашклироқдир. Аллоҳ ўз рашки сабабидан фоҳиша ишларнинг ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам ҳаром қилди. Аллоҳдан кўра рашкчироқ ҳеч қандай зот йўқ. Шунинг учун Аллоҳ Расулларни башорат берувчилар ва огоҳлантирувчилар этиб юборди. Аллоҳдан кўра мадҳни яхши кўрувчироқ зот йўқ. Шунинг учун Аллоҳ жаннатни ваъда қилди».

Имом Муслим ривояти.

Бу ерда Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу рашклари кучли эканлигини билдирмоқчи бўлганлар. Ўша саҳобий қанчалар рашкли бўлмасин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан кўра рашклироқ эканлар, Аллоҳ эса энг рашкли Зот экан. Ким бўлмасин ҳеч ким эри қилич билан чопиб ташлаши мумкин бўлган аёлга яқинлаша кўрмайди. Лекин Аллоҳнинг рашки ундан ҳам кучлироқ, ғазаби ундан ҳам қаттиқроқ, азоби ундан ҳам шиддатлироқ эмасми?!

Афзал Аброр таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи бир тушунмаган ёки тушунишни хоҳламаган инсонлар, хамрни дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Аслида хамрнинг барча тури mdash давоми...

71497 15:00 / 28.11.2020
Зино ва фаҳш масаласини баҳс қилиш чоғимизда бу мавзуга доир Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ва олимларимизнинг давоми...

3152 17:00 / 23.11.2020
Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан давоми...

2301 18:09 / 22.11.2023
Аллоҳ таоло айтади.Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар Отаонангизга ҳамда қариндошуруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона давоми...

3320 12:40 / 22.04.2019
Аудиолар

231242 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149768 14:35 / 11.08.2021