1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш

09:02 / 24.10.2024 1961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн еттинчи чора:

Нафсни жазолаш. Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: «Бадназарлик учун йигирма ракат нафл намоз ўқиш жазосини тайин қилиб қўйсин. Бир-икки кунда бу жазога чидай олмай нафс чинқириб юборади ва бадназарликдан воз кечади. Шайтон ҳам шундай дейди: «Бу шахс битта бадназарлик учун йигирма марта сажда қиляпти яна унинг гуноҳлари яхшиликларга алмаштириб қўйилмасин. Менинг бутун умр қилган меҳнатим зое бўлиб кетади. Демак, уни бадназарликка ундамаслик лозим».

Ўн саккизинчи чора:

Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш.

Ҳадиси шарифлардан маълумки, жаннатийларга Аллоҳ таолонинг дийдори насиб бўлади. Баъзиларга бир марта, баъзиларга ҳар йили бўлади, баъзиларга ҳар ой, кимгадир ҳар жума куни ва баъзиларга ҳар куни насиб бўлади. Дунёда кўр ҳолида туғилган ва солиҳ тақводор, собир ва шокир бўлиб яшаган инсон ҳар вақт Аллоҳ таолонинг дийдорига мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло: «Бу менинг шундай бандамки, у дунёда ҳеч кимга муҳаббат назари ила боқмади. Энди, у қачон хоҳласа, Менинг дийдоримга эришсин», дейди. Баъзи уламолар ёзганларки, ким дунёда Аллоҳнинг розилиги учун номаҳрамдан на- зарини сақласа, Аллоҳ таоло жаннатда ҳар бир сақланган назарининг эвазига Ўзининг дийдорини ато қилади. Мўмин киши мана шу абадий бахт ҳақида фикр қилсин, бир неча лаҳзалик бадназарлик сабабидан Аллоҳ таолонинг дийдоридан маҳрум бўлиш нақадар катта маҳрумлик эканини ўйласин. Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзганлар: «Жаннатда амалларнинг мукофоти айнан ўзининг жинсидан бўлади. Шунга кўра, ким номаҳрамнинг юзидан кўзини олиб қочса, унга Аллоҳ таолонинг дийдори саодати насиб бўлади. Мўмин одам номаҳрамдан назарини олиб қочиши лозим. Токи, Аллоҳ таолонинг дийдорини кўришга ҳақли бўлсин».

Ўн тўққизинчи чора:

Онаси, синглиси ва қизини тасаввур қилиш.

Инсон нафси номаҳрам тарафга очкўз назар ила қарашни истаса, дарҳол онаси, синглиси ёки қизини тасаввур қилсин ва улар ҳақида менинг ҳам онам бор, синглим бор, қизим бор, уларга ҳам кимдир қараётгандир, деб ўйласин. Шу нарсани ўйласа, худди оловга сув қуйгандек, нафс хоҳишлари ҳам барҳам топади.

Йигирманчи чора:

Дуруди шарифни кўп айтиш.

Ҳазрати Мавлоно Қори Сиддиқ Баандавий рахматуллоҳи алайҳга бир киши ўзининг ҳолатини шундай тушунтирди: «Ҳазрат! Мен паришонман, васваса ва нопок хаёллар кўп келади. Ҳаром назарга мубталоман. Ҳолатимни ислоҳ қилинг». Ҳазрат шундай жавоб ёздилар: «Ҳар бир одам паришондир. Васваса ва нопок хаёллар келиб-кетишига эътибор қилма. Бадназарликдан сақланиш қўлингдан келади. Назарни пастга қарат ва кўп дуруди шариф, яъни салавот айт. Шунда ундан сақланиш осон бўлади, иншаАллоҳ».

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз..., Зумар сураси, 60.Яъни, улар .Аллоҳнинг боласи, шериги бор,, деб давоми...

7662 18:09 / 03.12.2018
mdash Рувайбизани кўрдик.Рувайбиза нималигини ушбу ҳадисдан ўргананмиз.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари давоми...

9018 11:00 / 26.05.2022
Аллоҳ таоло айтади.Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар,Фурқон сураси, 72оят.Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир.Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар давоми...

6303 19:30 / 03.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар .Кўзлар зино қилади, уларнинг давоми...

3719 11:02 / 07.12.2024
Аудиолар

213168 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132388 14:35 / 11.08.2021