1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

АЁ СОФИЯ, ФАТҲ МУБОРАК!

21:14 / 26.07.2020 1827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аё София, қутлуғ бўлсин ушбу иззату шавкат,

Яна юксалди шаънинг, етди ҳурмат устига ҳурмат.


Ёшинг гар каттадир бу такбиру таҳлил, азонлардан,

Туғилдинг қайта сенда бу садолар янграган фурсат.


Агар бағрингда минг йил чалдилар занг, куйлаб Инжилдан,

Ичингдан ўт қўйиб, Ийсо‑ю Марямдан чизиб сурат.


Валекин кимса бошин қўймади таъзим‑ла пойингга,

Мусулмон тупроғингга сажда қилгач, етди бу иззат.


Унутма, қўрқма, Ислом аҳлидан йўқ сенга ҳеч озор,

Келарлар пок кийим, пок танда, пок дил ҳамда пок тийнат.


Бузилмас бир тошинг, аксинча, бутларлар каму кўстинг,

Қўйиб меҳробу минбарлар, топарсан зиёнату ҳайбат.


Недан икрому иззат этмасинларким, Калом ичра

Тиловат айлагайлар Маряму Ийсода кўп сийрат?


Яна ҳар бир мусулмон она дер ул Бинти Имронни,

Масиҳни Ҳақ сўзи, руҳи, набийси деб билар албат.


Недан ардоқламасларким, шудир иймон, шудир Ислом?

Ибодатхонага ҳурмат, ибодат аҳлига шафқат.


Таассуф, неча йилдир этдилар Ҳақ зикридан маҳрум,

Шукрким, кулди бахтинг, қайта уйғонганда бу миллат.


Бу янглиғ шону шавкат сенга йўқ ҳеч ўзга бир элдан,

Ҳамиша поку хушбўй, барчага мафтуҳ беминнат.


Етишди фотиҳа фотиҳларингдан, қутлагайдирман,

Очилдинг ҳам очилдинг, ушбудир фатҳ, ушбудир нусрат.


Илоҳий, то қиёмат сўнмасин бу шаъну иқболинг,

Ҳасан тупроғинга бош қўймагунча этмасин ражъат.


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Мавзуга оид мақолалар
Бандаларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан юз буришларига ва Унинг мурувватини унутишларига, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бошқани шерик қилишларига қарамай давоми...

6455 11:36 / 29.12.2017
1. Атрофида тик туришларини ёқтирмаган халифаУмар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифалик мансабига ўтиргач, у кишининг атрофида сарой аъёнлари таъзим ила қўл давоми...

5286 19:45 / 20.03.2019
Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақида ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф давоми...

3476 12:06 / 08.04.2021
Ушбу буюк зот ҳақида айрим маълумотларни ўрганиш асносида олим 89 йил умр кечириб, ҳаётлари давомида 500дан ортиқ китоб ёзган эканларини ўқиб билдим. Аллоҳ таоло давоми...

2945 15:06 / 11.09.2020
Аудиолар

231524 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150036 14:35 / 11.08.2021