1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мағриб райҳони

08:00 / 22.05.2020 2321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ибн Муборакнинг вафоти яқинлашди. У озод қилган қули Насрга: «Бошимни тупроққа қўйинглар», деди. Наср йиғлаб юборди. Ибн Муборак унга: «Нега йиғлайсан?» деди. У: «Фаровон ҳаёт кечирган кунларингиз эсимга тушиб кетди. Энди эса фақир, ғариб ҳолатда вафот топяпсиз», деди. Ибн Муборак: «Жим бўл! Мен Аллоҳ таолодан ҳаётда саодатманд зотлардек яшашни, кетар чоғимда эса фақирлардек вафот топишни сўраганман», деди».

Муҳаммад ибн Убайд Танофасийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврийнинг олдида эдим. Бир киши келиб, «Мағрибдан бир райҳон осмонга кўтарилганини туш кўрдим», деди. Саврий: «Агар ҳақиқатан ҳам шундай туш кўрган бўлсанг, Авзоъий вафот этибди», деди. Бу ҳақда хабар олиш учун Мағрибга хат юборишса, ҳақиқатан ҳам ўша куни Авзоъий вафот этган экан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим, Зориёт сураси, 56оят.Биз бу дунёга ибодат қилиш давоми...

2009 15:19 / 27.10.2020
Масжидга кетаётган йигит йўлда оғайнисини учратиб қолди ва улар ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди Намозга юр Аллоҳга дуо қил, менга ҳам инсоф, ҳидоят берсин давоми...

8118 17:00 / 06.04.2022
Билгилки, фақат тортишув, мунозара ва жадал билан машғул бўлувчилар қилмишларини оқлаш учун .Бу мунозара ndash баҳсдан мақсадимиз ҳақиқатни одамларга билдириш. давоми...

2296 14:30 / 19.05.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб эт ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгинrdquo деб дуо қилар давоми...

4980 07:45 / 14.03.2019