1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

19:56 / 26.07.2020 1890 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилиб, марҳум биродаримизнинг оила аҳлига, фарзандлари, яқинларига таъзия изҳор қилади.

Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғли Кўкчадаги дўконимиз фаолиятининг қайта тикланишида, халқимизга китоб тарқатиб, илм-маърифат, зиё тарқатиш борасида холис хизмат қилиб, жонкуярлик қилиб келаётган, динига амал қилишга доимо астойдил ҳаракат қилиб келаётган азиз қадрдонимиз эдилар.

Аллоҳ таоло бандаларининг иймонига, ихлосига, тоқатига яраша синовлар юборар экан, Абдусаттор Абдухалил ҳожи ўғлининг оиласига ҳам ана шундай жиддий, оғир, кетма-кет синовлар келди. Бундан тўрт кун олдин қиблагоҳлари Абдухалил ҳожи Абдулмажид ўғли, ундан беш кун аввал акалари Абдулқодир ҳожи Абдухалил ҳожи ўғли вафот қилган эдилар.

Кўзларимиз ёш тўкиб, қалбларимиз бу оғир жудоликдан маҳзун бўлмоқда, бинобарин, Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзнигина айтамизки, Роббимиз бу марҳум биродарларимизнинг тортган оғир дардларини барча гуноҳларига каффорат айласин, аҳли хонадонга чеккан мусибатлари муқобилида улкан ажру савоблар насиб қилсин, қазои қадарни розилик мақомида қарши олган чинакам мўмин-мусулмонлар қаторидан қилсин.

Мусибатзада аҳли хонадонга Аллоҳ таолодан сабру салвон сўраймиз, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз, нашриёт ижодий гуруҳи, босмахона ҳамда порталимизнинг барча жамоаси номидан, минглаб мухлисларимиз номидан холис дуолар ва самимий ҳамдардликлар изҳор қиламиз. Аллоҳ таоло бу дуоларни ижобат қилиб, ўтганларимизнинг гуноҳларини мағфират қилсин, тавбаларини қабул қилиб, охиратларини обод, жойларини жаннати наъимлардан қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ Таоло зикрини баланд, қадрини олий қилган, йўл кўрсатувчи нурли чироқ бўлган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишга бағишлаб, давоми...

2126 16:36 / 17.10.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган Қуръон тажвидини ўргатишrdquo бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, давоми...

2835 17:26 / 09.08.2021
Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб давоми...

1517 14:21 / 24.10.2023
Денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда жойлашган Лхас буюк масжиди, у шунингдек, Хеболин масжиди деб ҳам аталади, дунёдаги энг баланд масжидлардан биридир. Хитойнинг давоми...

2424 12:01 / 18.11.2018