1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш (учинчи мақола)

17:06 / 04.07.2020 2730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Настурий (Несториан) мазҳаби

Настурийлар мазҳаби 431 йилда Константинополда патриклик вазифасини бажарган Настурга нисбатан шундай номланади. У халифа Маъмун даврида фаолият олиб борган бўлиб, ўз даврининг номдор дин кишиси бўлган. Настур ҳақида, унинг Инжилни ўз раъйига кўра ўзгартирганлиги, Исо алайҳиссалом даъватига эргашганларга нисбатан исломдаги мўътазилийлар шариатга қандай хурофотларни қўшган бўлсалар, худди шундай бидъат ва янгиликларни сингдирганлиги айтилади. Бу мазҳаб мансублари диндаги асл тавҳид ёки шунга яқин бўлган бир эътиқодга қайтишга ҳаракат қиладилар. Настурнинг ўзи ҳам мазҳаби ҳақида шуларни айтган: «Марям ҳеч қанақа илоҳни дунёга келтирмаган. Чунки жасад (одам) дан фақатгина жасад (одам) гина дунёга келади. Зеро; махлуқ холиқни вужудга келтирмайди. Марям инсонни туққан. Лекин шунга қарамасдан Исо иккинчи бир кўринишда, барибир илоҳдир. Зеро Марям илоҳнинг онаси деб эмас, инсонларга Масиҳ бўлиб келган инсоннинг онаси деб тушинилади. Исога илоҳлик табиати, у дунёга келганидан кейин келган, яъни Исо туғилганидан кейин мажозий бир кўринишда иккинчи бир табиатга қовушган. Тангри ҳеч кимга ато қилмаган бу неъмат, фақатгина Исога насиб этган...».

Мазкур фикрлари билан Настур Исо алайҳиссаломда иккинчи бир табиат — илоҳлик табиати мавжудлиги эътиқодини ўртага ташлаган. Бу фикрни католик мазҳаби ҳам эътироф қилган. Аммо шарқий черковлар Исо алайҳиссаломда биргина инсонлик табиати борлигини айтиш билан Настурга қарши мухолиф бир кўриниш олган.

Бу нарса Настурнинг бидъат (уйдурма) ларидан деб билинган. Шунинг учун ҳам у ўз мансабидан четлаштирилган ва Константинополдан сургун қилинган. Лекин бу билан унинг мазҳаби йўқ бўлиб кетмаган. Бу мазҳабни Настурдан кейин Христиан дин олими, митрополит[7] (архиепископ) Барсуман деган шахс давом эттирган ва ривожлантирган. Кейинчалик бу мазҳаб шарқда ҳам ёйилган. Ҳатто ҳозирда ҳам бу мазҳаб Ироқ, Мавсул ва Жазира каби жойларда кенг тарқалган.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаХристиан динидаги тоифа ва фирқаларга ажралиш асосан Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетганларидан 3 ва 4 аср кейин юзага кела бошлаганлигини давоми...

3888 11:00 / 06.06.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи давоми...

5217 19:00 / 14.07.2022
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри давоми...

1492 11:27 / 20.08.2024
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

3714 14:35 / 14.06.2019