1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чет тилини 15 кунда ўрганган ёш саҳобийни биласизми?

11:00 / 23.06.2020 3446 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизни давримизда кўп тилни билувчи қобилият эгаларини полиглот – (юнончадан, “кўп тилли”) дейишади. Келиб чиқишлари турлича, турли замон ва маконларда яшаган бўлишларига қарамай, уларни бир нарса бирлаштиради: полиглотлар рекорд даражадаги қисқа вақт ичида чет тилини ўзлаштиришлари мумкин.

Одамлар уларнинг иқтидорларида ҳамма вақт ҳайратда қолган, улар ҳақида китоблар ёзилган.

Хусусан, тарихда ўтган шундай улуғ зотлардан бири Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бўладилар. Бу йигитнинг исми Ислом тарихининг зарварақларида исми олтин ҳарфлар билан битилган.

Зайд ибн Собит 11 ёшларида мусулмон бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга иброний тилини ўрганишни буюрганларида Зайд бу тилни 15 кунда тўлиқ ўргандилар. Ўшанда ёшлари 13 да эди. Кейин эса 17 кунда сурёний тилини ҳам ўргандилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу кишига Қуръонни жамлашни буюрганларида ёшлари 23 да эди.

Келинг, бу хусусда ўзлари нима деганларига қулоқ тутамиз:

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини – бошқа ривоятда: сурёнчани – ўргандим. Шунда у зот: «Мен яҳудларга мактубимни ишонмайман», дедилар. Мен ярим ой ўтмай у тилни яхшилаб ўрганиб олдим. У зот уларга мактуб ёзсалар, мен ёзар эдим. Улар у зотга ёзишса, мен ўқиб берар эдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бундан ташқари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу нафақат Расулуллоҳнинг таржимонлари балки котиблари ҳам бўлганлар. Шу сабабдан Аллоҳнинг каломи – Қуръони каримнинг аввал саҳифаларда жамланиши, сўнгра териларга нусхаси кўчирилиши, яъни Мусҳафи шарифни жамланишида бу буюк саҳобий энг асосий вазифалардан бирини бажарганлар. Чунки бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котиби Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу эдилар.

Ҳоким ўзининг «Мустадрак» китобида икки шайхнинг шартига мувофиқ санад билан Зайд ибн Собитдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Зайд ибн Собит: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Қуръонни руқъаларга ёзар эдик», деди».

Ҳадисдаги «руқъа» калимаси тери ёки қоғоз парчасини англатади. Бу эса ўз навбатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги ваҳий котиблари учун ёзиш қулай бўлган асбобларнинг баъзи турларини билдиради.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида жамланган саҳифалардан бир неча нусха кўчириш учун Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъид ибн Осс ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан иборат илмий гуруҳ тузилган.

Албатта, бу гуруҳга энг етук кишилар танлаб олинган. Ривоятларда келтирилишича: «Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу: «Одамларнинг энг яхши ёзадигани ким?» дедилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котиби Зайд ибн Собит», дейишди. «Одамларнинг арабчани энг яхши биладигани ва энг фасоҳатлиси ким?» дедилар. «Саъид ибн Осс», дейишди. «Саъид имло қилсин. Зайд ёзсин», дедилар».

Бобур Аҳмад 

Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади .Бир куни хожамга .Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз, дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар давоми...

1695 08:00 / 23.10.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Кисронинг хазиналари олиб келинди. Абдуллоҳ ибн Арқам .Эй мўминларнинг амири, буларни байтулмолга қўшиб, тақсимламайсизми, деди. давоми...

2638 07:10 / 01.08.2019
Савол .Хавф намози, деганда қандай намоз назарда тутилади ва у қандай адо этилади Иложи бўлса, шу ҳақда тушунтириш берсанглар.ҒайратФориш туманиНамоз ўқишга давоми...

4999 15:00 / 15.06.2020
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодат эканлигини билади.Аллоҳ таоло давоми...

3305 20:00 / 14.05.2019
Аудиолар

230134 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148714 14:35 / 11.08.2021