1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш (иккинчи мақола)

11:01 / 20.06.2020 2403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Б. Ортодокс мазҳаби

Ортодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, устунлигини билдириб қўйиш учун ушбу номни олган. 1054-йилдаги шарқ - ғарб бўлинишидан кейин Византия, ортодокс йўналишининг маркази ҳолига келиб қолган. Бир-бирлари билан эътиқод ва маросимлар жиҳатидан муштарак томонлари бўлган бир қанча ортодокс черковлар Византияга боғлиқ бўлиб қолган. 1453-йилдан кейин Рус ортодокс черкови, Истанбул ортодокс патриклиги билан рақобатга киришган. Лекин у, 1917-йилдаги Рус инқилобидан кейин бу ишдан воз кечган. Рус ортодокс черкови Патриклик ҳолини олган.

Ортодокс оламида тўртта катта патриклик мавжуд. Улар: Истанбул, Искандария, Антакия ва Қуддус патрикликларидир. Кўп сонда миллий черковлар, бу тўрт патрикликка боғлиқдир. Лекин булардан ташқари мустақил ва қисман мустақил бўлган черковлар ҳам бор. Монофизит черковлар билан бирга бу юқорида саналганлар, ягона “Шарқ черковлари” номи остида кўрсатилади. Истанбул патриклиги; Фенер патриклиги ёки Рим ортодокс патриклиги деб ҳам аталади.

Ортодоксларнинг хусусиятлари, католиклар ва бошқа христиан мазҳабларидан ажралиб турадиган жиҳатлари умуман олганда ушбулардир:

Ортодокс (чин эътиқод ) христиан динидаги уч асосий йўналишдан бири ҳисобланади. Рим империяси 395-йилда бўлиниб кетганидан кейин, христианликнинг шарқий тармоғи бўлиб қолган ва 1054-йилда черков бўлиниб кетгач, расмийлашган. У асосан Шарқий Европада ва Яқин Шарқда кенг тарқалган. Ортодокс дастлаб Византия империясининг давлат дини бўлганлиги учун унинг тарихий тараққиёти хусусиятлари таъсири остида бўлган. Православия таълимоти асослари христиан черковнинг Никея (325 йилда) ва Константинопол (381 йилда) жаҳон консилларида қабул қилинган эътиқод асосларида кўрсатиб берилган. Ҳозирги вақтда Православия таркибида 15 та мустақил (автокафель) черков мавжуд. Булар Константинопол, Александрия, Антиохия, Қуддус, Рус, Грузин, Серб, Румин, Болгар, Кипр, Эллада, Албан, Поляк, Чехия ва Словакия, Рус ва Америка черковларидир.

Мазкур мазҳабнинг бошқа христиан дин йўналишларидан фарқи қуйдагилардир:

1. Руҳоний раислари – Патрик деб аталади.

2. Папанинг бирламчилиги (мутлақ ҳақ-ҳуқуқларга эгалиги) ва Исо алайҳиссаломнинг вакили эканлиги ҳамда унинг ҳеч қачон адашмаслигини қабул қилмайдилар. Муқаддас Руҳ – Худони, Ўғил-Худо орқали Ота – Худодан келиб чиққан, деган эътиқодни тан олдилар.

3. Дастлабки 7 консилни ва қарорларни қабул қилдилар. Қолганларини қабул қилмайдилар.

4. Иконаларга катта аҳамият берилиб, ҳурмат кўрсатилади.[5]

5. Ибодатлар ҳар бир ўлканинг ўз тилида амалга оширилади.

6. Салиб (чўқиниш) ишораси, католикларга зид ҳолда, ўнгдан чапга қарата қилинади.

7. Нон ва вино тортиш маросимида нонга хамиртуриш, винога эса сув қўшадилар.

8. Конфирмация, вафтиздан дарҳол кейин амалга оширилади.

9. Попдан бошқа ҳеч бир руҳоний табақаси оила қура олмайди. Ажралиш эса, баъзи бир шартларга боғлиқ ҳолда, мавжуд.

9. Шунингдек, ортодоксда жаннат ва дўзах, қиёмат ва охиратдаги ҳаёт, ажр-савоб тўғрисидаги, дастлабки гуноҳ туфайли азоб – уқубатларга дучор қилинган инсониятни нажот топишига имкон берувчи Исо Масиҳнинг халоскорлик вазифаси, черковнинг Тангри ва одамлар ўртасидаги воситачилик роли ҳақидаги таълимотлар ҳам мавжуд.

10. Аърофни қисқагина муддат кутиш жойи, сифатида қабул қиладилар. Гуноҳкор бир кимса, гуноҳ даражасига кўра, бир бадал (жарима) тўлаган ҳолда улардан халос бўлиши мумкин.

11. Православия илоҳиётчилари шу мазҳаб эътиқодидаги ҳар бир кишининг 3 та туғилган куни бўлади, деган таълимотни илгари сурадилар;

1-туғилган кун, бизнинг дунёга келган кунимиздир, лекин у кишининг ҳаётидаги муҳим кун эмас . Чунки бу одам яхши одам бўлиб чиқадими ёки ёмон одам бўлиб чиқадими, бу ҳали номаълум.

2-туғилган кун, бу инсоннинг чўқинтирилган кунидир. Бу 1-кунга нисбатан муҳимроқ, чунки 2-туғилган кунда инсон бехиштда абадий ҳаёт кечириш учун ҳуқуқ олади. Бироқ, ўша одам яхши христиан бўлиб чиқадими ёки аксинчами, бу ҳам ҳали номаълум. Шунинг учун ҳам энг муҳим туғилиш куни – бу одамнинг ўлган кунидир. Чунки бу кунда ўлган инсоннинг тақдири, яъни унинг абадий машаққат чекиш учун дўзахга тушиши ёки абадий фароғатда яшаши учун жаннатга ноил масаласи ҳал бўлади.

Республикамизда Рус Православ черковининг 31 та диний ташкилоти, 1 та ўқув юрти, 3 та монастири ва 1 та диний маркази фаолият олиб бормоқда.

В. Протестант мазҳаби

Протестант сўзи “бош кўтарган”, “норозилик билдирган”, “эътироз қилган” каби маъноларни билдиради. XVI-асрда Мартин Лютер (Martin Luther; 1489-1546), Рим Католик черковининг гуноҳларни кечириши, буни эса молиявий бир восита ҳоли келтириб олиши, муқаддас китобни тафсири ва ҳукм чиқаришни ўзигагина хос қилиб олиши, маросим тилининг лотинча бўлиши каби асосларига қарши чиқиб, эътироз ва норозиликни бошлаб берган. Бу эътирозлар, каттагина ҳаракатга айланиб кетди. Иш фақатгина эътироз ва норозилик билангина чекланиб қолмади. Эътирозчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳам очиқ айтишди. Шундай қилиб ислоҳот ҳаракати авжига чиқди. Бунинг натижасида турли протестант черковлари юзага келди. Ораларида баъзи жузъий фарқлар бўлиши билан бирга протестант мазҳаблар, умуман олганда муштарак баъзи жиҳатларга эга. Протестантларни бошқалардан ажратиб турадиган хусусиятлар ушбулардир:

1. Улар папанинг мутлақ ҳокимлиги ва адашмаслигини қабул қилмайдилар. Уларга кўра христианликни яхши билувчи ҳар бир инсон бирламчи (ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга) ва мустақилдир.

2. Черковнинг ўзидагина хос муқаддас китобни шарҳлаш ҳуқуқи йўқ. Ҳар бир христиан муқаддас китобни шарҳлаши мумкин ва у энг биринчи асосдир. Ибодатнинг каттагина қисмини ташкил қилувчи ваъзлар, муқаддас китобдан олинади.

3. Маросимлардан фақатгина 2 тасини (вафтиз ва эҳварастия (нон-вино тортиш) маросими) қабул қиладилар. Эҳварастия маросимини баъзилари хотира таоми сифатида кўрсалар, баъзилари Исо алайҳиссаломнинг гўшти ва қони сифатида қабул қиладилар. Гуноҳ эътирофининг мажбурийлигини ва черков мансубларининг гуноҳни кечиш ҳуқуқига эга эканликларини қабул қилмайдилар.

4. Черковларда расм ва ҳайкалларга ўрин бермайдилар.

5. Англияликлар мустасно, крест олиб юрмайдилар, унга сиғинмайдилар.

6. Ибодат ва маросимлар ўз она тилларида амалга оширилади. Ваъз ва маърузаларни маросим ва ибодатнинг бир қисми, деб биладилар.

7. “Савоб ишлар” захираси[6], аъроф, у дунё ҳузур ҳаловатлари, абадий жазо ҳақидаги таълимотларни рад этадилар.

8. Биби Марям мавзусидаги бошқа мазҳабларнинг фикрларига қўшилмайдилар. Унга аҳамият бермайдилар.

9. Азиз авлиёларни қабул қилмайдилар, уларга атаб черковларда хос маросимлар ўтказмайдилар.

10. Таслис (учлик эътиқоди) барча протестент черковларида мавжуд. Бу борада бошқа христиан черковларидан ҳеч қандай фарқлари йўқ.

11. Протестант черковлар; Лютеран, Англикан ва ислоҳот қилинган черковлар каби бўлимларга бўлинса-да, Методист, Конгрегасионалист каби мустақил черковлар ҳам бор.

Бундан ташқари протестант дунёсидан Адвентистлар, Мормонлар каби бир қанча диний ҳаракатлар келиб чиққан.

Протестант мазҳаби ҳар бир христианнинг ўзи Тангри билан илоҳий мулоқот (яқин муносабат) да бўлиши мумкин, черков ёки руҳонийларнинг воситачилигисиз ҳам ибодат қилиш ҳуқуқига эга, каби фикрларни кўтариб чиққан. Шунингдек, католик черкови гуноҳ ва адашишлардан ҳоли, Рим папаси бирламчи, каби эътиқодларни рад этади. Бу мазҳаб христиан дин маросимларига ҳам жиддий ўзгартиришлар киритган. У католикларнинг дабдабали маросимларини бекор қилган. Таинства - муқаддас етти маросимлардан фақатгина чўқинтириш ҳамда нон ва вино тортиш маросимини қолдирган. Ўлганларга бағишлаб дуо ўқиш, азиз авлиёларга сиғиниш, улар шарафига турли-туман байрамлар ўтказиш, муқаддас иконаларга сиғинишни бекор қилинган. Ибодат уйлари ортиқча ҳашамлардан ҳоли қилиниб, қўнғироқлар олиб ташланган. Библия – инжиллар она тилига таржима этилиб, уни ўрганиш ва шарҳлаш гуноҳ ҳисобланмайди, деб қабул қилинган.

Республикамизда корейс протестант черковларининг 60 та диний ташкилоти фаолият олиб боради.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исо алайҳисалом туғилган йилларда Фаластин Рим империяси таъсири остида эди. Яҳудийлар турли мазҳабларга бўлиниб кетишган, диний масалалар даромад воситасига давоми...

11937 15:04 / 03.09.2020
30савол. Биз Қуръон кўпроқ Инжил таркибидаги китоблардан, бир қатор насронийликни апокрифлари насронийликда сохта ҳисобланадиган китоблардан ва секталар давоми...

6961 20:58 / 22.04.2017
Ибн Сино қаламига мансуб фалсафий асарларнинг илк таржималари Европада XII асрда, Испаниянинг Толедо шаҳрида таржимонлар мактаби ташкил қилинган пайтда пайдо давоми...

1620 16:00 / 14.08.2023
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс шундай дейди.Қадимги юнон файласуфи Арастунинг китоблари университет таълимида муҳим ўрин тутди, чунки Арасту оқилона изоҳ, соғлом давоми...

918 14:46 / 15 январь
Аудиолар

136830 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

56924 14:35 / 11.08.2021