1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аҳли сунна олимлари асрлар оша Ашъарий ва Мотуридий ақийда мазҳабида бўлганлар (тўққизинчи мақола)

15:30 / 25.08.2021 2895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ҳофиз ибн Асокир ўзининг «Табйину кизбил‑муфтарий фима нусиба илал-имам Абу Ҳасан Ашаърий» (Имом Абу Мусо Ашъарийга нисбат берилган гаплар борасида бўҳтончининг ёлғонини очиқлаш) деган китобида Ашъарийни ҳимоя қилган фиқҳий мазҳаблар уламоларини санаб чиқади. Бу уламоларни Тожуддин Субкий «Табақотуш-шофеъийя ал‑кубро» асарида Ашъарий ақийдасида бўлган яна бошқа олимлар хусусида ҳам сўз юритган.

Ҳофиз ибн Асокир айтади: «Малоллантиришдан, чўзворишдан хавфсирашим бўлмаганида, асҳобларнинг (яъни, ашъарийларнинг) барчасини айтиб ўтар эдим. Бироқ, осмондаги юлдузларни санаш имкони бўлмаганидек, Ашъарий уламолар ер юзи бўйлаб ‒ Мағрибу Шом, Хуросону Ироқда тарқалганлари учун уларни санаб тугатиб бўлмайди».

Имом Субкий аллома Ибн Асокирнинг жуда кўплаб таниқли олимларни билишига қарамай, ашъарийларнинг таржимаи ҳолига бағишланган мазкур китобида Ашъарий бўлган бир қанча олимларнинг исму маълумотларини келтирмаганини бироз танқид остига олиб, ушбу камчиликни тўлдириш маъносида ашъарийлик эътиқодида бўлган ана шундай олимларнинг аксарини ўз китобига киритади.

Қуйида ушбу икки асар ва бошқа манбалар асосида Ашъарий ва Мотуридий ақийдавий мазҳабида бўлган уммат уламоларининг рўйхати берилди. Мана шунинг ўзиданоқ бу икки мазҳаб чиндан ҳам аҳли суннани ўзида ифода этганини англаш мумкин.

Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, Ашъарий ва Мотуридий мазҳабининг етакчи уламолари салафи солиҳларнинг ақийдавий йўлларнинг ҳақиқий меросхўрлари ҳисобланадилар. Уларни аҳли суннадан ташқари ёки салафларга зид қўйган тоифалар аслида ўзлари салафи солиҳларнинг ақийдаларидан оғган кишилардир. Салафга эргашишликни даъво қилишнинг ўзи билан иш битмайди, балки бу даъво илмий ва амалий жиҳатдан ўзини оқлаши даркор.

Умматнинг асосий қисми асрлар оша эътиқод қилиб келган ақийдани залолатга чиқариш мусулмонларнинг ўз динига, тарихига, уламоларига бўлган ишончига зарба беришдан бошқа нарса эмас. Бунинг оқибати қанчалар ёмон эканини умматнинг бугунги воқелиги ‒ ихтилофи, таназзули кўрсатиб турибди. Бу ҳам бир фитна ва синов бўлиб, Аллоҳ асраган кишиларгина ундан саломат қолади.

Мазҳабнинг маълум шахсга нисбат берилиши унинг янгилик пайдо қилганини англатмайди. Бинобарин, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари каби ушбу икки ақийдавий мазҳабнинг имомлари ҳам фақатгина бор таълимотларни тартибга солиб, қўшимча далиллар билан қувватлаб, батафсил баён қилганлар холос, бидъат пайдо қилмаганлар. Шунинг учун ҳам ўнлаб хилма-хил ақийдавий мазҳаблар ичидан айнан ушбу икки мазҳаб аҳли сунна уламолари тарафидан қабул қилинган ва салафи солиҳларнинг йўлига мувофиқ деб эътироф этилган. Асрлар оша Ислом умматининг энг кўзга кўринган олимлари ақийда бобида Ашъарий ва Мотуридий мазҳабига мансуб бўлиб келганлар.

Афсуски, сўнги асрларга келиб, илмдан узоқлашиш ва бошқа омиллар сабабли шу пайтгача, яъни минг йил уммат тарафидан аҳли сунна ва жамоанинг эътиқодини ўзида ифода этиб келган, жумҳур уламолар қўллаб-қувватлаб келган ушбу икки ақийда мазҳабини кимлардир, озчилик тоифалар адашганга чиқариб, хатто аҳли суннадан ташқари деб иддао қилиб қолишди. Бу ҳолат кўпчиликни шубҳага, фитнага солиб қўйди. Ҳатто анча-мунча аҳли илмлар ҳам чалғиб қолди ва Ашъарий-Мотрудийликни танқид қилишга ёки писанд қилмасликка ўтиб қолишди. Бироқ, ҳар ишда ҳикмат бор, деганларидек, қўзғатилган фитналарга қарши ўлароқ, мазкур икки ақийда олимлар тарафидан яна ҳам кенгроқ, чуқурроқ ўрганила бошлади ва натижада аҳли сунна ақийдасини баён қила билган мазҳаблар қайта жонланиб, ҳашавийлик, мужассималик ақийдаларининг кирдикорлари, хатолари фош бўлди.

Тарихда бир пайтлар мўътазила фирқаси хуруж қилиб, сиёсий дастаклар ёрдамида уммат бошида қора булутдек ёйилиб, ҳақ йўл сифатида кўрилиб, кўп ташвишларга сабаб бўлган эди. Аҳли сунна имомларининг қуёши порлагач, зулмат кетиб, ёруғлик, софлик ғалаба қозонган эди.

«Тарих ўз-ўзини такрорлайди», замонамизда Ашъарий ва Мотуридий мазҳабларига қарши курашувчилар яна сиёсий ва молиявий дастаклаш билан юзага чиқди. Бироқ, худди қадимда бўлганидек, аҳли суннага хуруж қилганларнинг хатолари забардаст, мустаҳкам илмга эга олимларнинг илмий баёнлари натижасида аста-секин фош бўлиб, араб оламида ҳам, Ислом оламининг бошқа минтақаларида ҳам Ашъарий ва Мотуридий мазҳабларининг овози кўтарилиб, дарё ўз йўлини топмоқда.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳақда собит қилсин ва бутун Ислом умматининг қалбларини ҳақ узра бирлаштириб, соф эътиқодда бир тану бир жон бўлиб, башарият учун ҳидоятчи бўлишини насиб айласин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

06.06.2020

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Мавзуга оид мақолалар
Бу масала жуда нозик ва ўта хатарлидир. Айниқса, ҳозир, ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлганбўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки давоми...

2470 19:00 / 27.11.2023
Ақоид илмида асосий баҳслар тўрт турга бўлинади 1. Илоҳиёт. Бунда Илоҳ ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади. 2. Нубувват. Бунда ваҳий, пайғамбарлик, давоми...

5820 13:00 / 11.01.2021
Моликий мазҳаби уламолари ИсмСанаИловаАбу Бакр Боқиллонийҳ. 403м. 1012Абулвалид Божийҳ. 474м. 1081Абу Бакр ибн Арабийҳ. 543м. 1148Абу Абдуллоҳ СакунийVII а. Туғ.Абу Бакр давоми...

3882 14:00 / 30.08.2021
.Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга .Эй Аллоҳнинг давоми...

5750 23:46 / 02.12.2016
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021