1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади

15:01 / 19.02.2020 3387 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форуми иш бошлади. Бу ҳақда Sof.Uz манбаси хабар беради.

Унда қатнашаётган Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Sof.Uz нашри мухбирига маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг «Hidaya Global Groups» компанияси ҳамкорлигида Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади.

Бу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда «Umrah+» дастури бўйича Индонезия, Малайзия каби давлатлардан умра сафарига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Миср Вақф вазирлигининг расмий вебсайтида бир мақола эълон қилди. Унда Қуръони Карим тўгараклари бутун мамлакат бўйлаб кенгайгани маълум қилди. Бу ҳақда iqna.ir давоми...

1291 17:44 / 30.10.2023
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров .Ўзбекистон 24, телеканалида берган маълумотига давоми...

2821 16:00 / 23.11.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20222023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда давоми...

2402 11:35 / 15.06.2022
Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Ҳаж ndash 2025rdquo мавсумини юқори даражада давоми...

1216 21:20 / 28.04.2025