1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади

16:00 / 23.11.2020 2823 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров «Ўзбекистон 24» телеканалида берган маълумотига таяниб, kun.uz манбаси хабар берди. Вазирлик вакиллари лойиҳани президент Шавкат Мирзиёевга топширишган. Зокировнинг айтишича, бу тўртинчи тақдимот бўлган ва президент томонидан лойиҳани бошлаш бўйича топшириқ берилган.

Қурилиш вазирининг сўзларига кўра, мажмуада атрофи миллий услубдаги айвонлар билан ўралган 10 минг ўринли масжид қурилади. Вазирлик масжид ва унинг атрофидаги қурилиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатма олган.

Пайариқ тумани ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида ҳозир ҳам масжид фаолият олиб боради. Лойиҳага кўра, шу масжид ўрнига каттароқ ва замонавий услубда қурилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мажмуанинг ўзи ҳам қайтадан барпо этилади. Айни дамда мажмуанинг ёнида Имом Бухорий номидаги ҳадис мактаби ҳам фаолият юритмоқда.

 Маълумот учун, Имом Бухорий Ислом оламининг етук муҳаддиси ҳисобланади. Уни муҳаддислар имоми деб аташади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» саҳиҳ ҳадислар тўплами Ислом оламида энг ишончли ҳадис манбаси сифатида ўрганилади. Имом Бухорий милодий 810 йилда Бухорода туғилган. 870 йилда эса ҳозирги мақбараси жойлашган Самарқанд ҳудудидаги Хартанг қишлоғида вафот этган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср Миллий кутубхонаси ва Миллий архив агентлиги Лондонда сотилиши тўхтатилган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси мамлакатга қайтарилганини маълум қилди. Бу давоми...

2412 14:27 / 08.01.2019
Бугун 2019 йилнинг 9 март куни .Hilolnashr, матбаа ижодий уйининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

4487 17:08 / 09.03.2019
Чет эллик мусулмонлар учун ўтган йилги ва бу йилги ҳаж зиёратининг бекор қилиниши Аллоҳнинг иродаси..Кения мусулмонлари олий кенгашига 2021 йилги мавсум учун давоми...

1986 11:00 / 23.06.2021
ЮНЕСКО Ироқнинг Мосул шаҳридаги .АнНурий, масжидини қайта тиклаш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Мажмуани тиклаш учун иқтидорли давоми...

2038 09:30 / 19.11.2020