1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2025» ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди

21:20 / 28 апрель 1079 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, мингбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

Мажлис аввалида Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлиши ҳақида сўзладилар. Шунингдек, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилиш давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, муборак заминларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиш, тоату ибодат ила ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қилишга урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов кабилар сўзга чиқиб, ташкилий ишлар, тиббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсияларни бердилар.

Шунингдек, жорий мавсумда “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи ва шифокорлар зиммасига жуда катта масъулият юклангани, шу боис ҳар ким ўз вазифасини виждонан тўла бажариши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси берган маълумотга кўра, 2018 йилда бу мамлакатдаги қуролли тўқнашувларда жами 3804 киши ҳалок бўлган, 7189 нафар фуқаро эса турли давоми...

1871 10:45 / 27.02.2019
Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. давоми...

3014 10:29 / 09.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 80сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимиз Ислом давоми...

535 17:07 / 24 сентябрь
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддинrdquo жоме масжиди имомхатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли Вақфrdquo хайрия жамоат фонди давоми...

1880 21:15 / 19.11.2020
Аудиолар

211200 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130461 14:35 / 11.08.2021