1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

ДАВОЛАНИШ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА

05:00 / 01.03.2017 4208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар.
Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медисина» деб атайдиган бўлди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар.» Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзи: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлгандир.
Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки, беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳнинг Расулининг гапларидан руҳланиб ўз дардларига даво излашда тиним билмаганлар.
Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузамлайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар.
Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар.
Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медисина» деб атайдиган бўлди.

Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. Уёқдан, буёқдан аъробийлар келишди ва: «Эй, Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди. «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни қўйган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам қўйгандир. Фақат биттадан, қариликдан бошқасини», дедилар». Сунан соҳиблари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги, «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи парандалар каби қимир этмай жим ҳолда ўтиришган экан, деганидир.
Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй, Аллоҳнинг Расули, айтингчи, солдирадиган дамимиз, даволанадиган давомиз ва сақланадиган нарсамиз Аллоҳнинг қадаридан бирор нарсани қайтарадими?» деб сўралди. У зот: «Ўшалар Аллоҳнинг қадаридандир», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Одамларда, Аллоҳ таоло пешонага тақдир қилган бўлса, бемор бўлинади. Яна пешонага тақдир қилган бўлса, дард кетади. Бас, шундоқ бўлганидан кейин даволанишнинг нима кераги бор, деган фикр бор экан. Ана ўша фикрлари ҳақида Ислом динининг ҳукми қандоқ эканини билиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга юқорида зикр қилинган саволни бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай ҳи васаллам эса, ўша даволанишга уриниш учун қилинидиган ишлар ҳам Аллоҳнинг тақдири эканини баён қилдилар. Яъни, бемор бўлиш Аллоҳнинг тақдири ила бўлади, аммо, даволаниш орқали тузалиш ҳам Ўша зотнинг тақдиридир. Бу ерда Аллоҳнинг бир тақдирини, иккинчи тақдири ила қайтарилади.
Ўша пайтда бошқа динлар вакиллари хасталик Аллоҳнинг бандага битган қадари, банда унга сабр қилиши, қазои қадарга рози бўлиши лозим. Агар югуриб-елиб даво ахтарса, Аллоҳнинг қадарига қарши чиққан бўлади, деган эътиқодда эканлар.
Ислом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари орқали бу масалани узил-кесил ҳал қилди. Аллоҳ ҳар бир нарсага сабабни тақдир қилиб қўйган, ўша сабаб воқеъ бўлса, ундан келиб чиқадиган натижа ҳам воқеъ бўлади. Аллоҳ таоло Ўзи халқ қилган нарсалар ичида бир қадарни иккинчиси билан даф қиладиган этиб қўйган. Очлик қадари таом қадари билан даф қилинади. Чанқоқлик қадари ичимлик қадари билан даф қилинади. Худди шунингдек, дард қадари даво қадари билан даф қилинади.
Дардга даво излаш Аллоҳнинг қадари эканлигини эътиқод даражасига инсоният тарихида биринчи бўлиб Ислом кўтарди.
Шунинг учун ҳам тиб илимлари ўзининг ҳақиқий ривожини Ислом оламида топди.
Шунинг учун ҳам дунё табибларининг энг ҳозиқлари мусулмонлар орасида етишиб чиқди.
Шунинг учун ҳам дунёдаги биринчи тиббий муассасалар Ислом оламида барпо этилди.
Шунинг учун ҳам бутун инсоният тибдан фойдаланишни мусулмонлардан ўрганди.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бемор бўлдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. У зот қўлларини икки эмчагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот: «Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик ал-Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик қиладиган одам. Бас, у Мадийнанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан туйсин. Сўнгра сенга ичирсин», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Ажва» Мадийнаи Мунавваранинг олий навли машҳур хурмоси.

Ушбу ҳадиси шарифдан бир неча ўта муҳим хулосалар чиқади:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз биродарларига меҳрибонликлари.
У зотнинг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу беморликларини кўргани келганлари, меҳр билан қўлларини у кишининг сийналарига қўйганлари шуни кўрсатади.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарднинг билишлари.
У зотнинг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга, «Сен юраги хаста одам экансан», деганлари бунга далил.
3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даволаш йўлини ҳам билишлари.
У зотнинг:
«Сақифлик ал-Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик қиладиган одам. Бас, у Мадийнанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан туйсин. Сўнгра сенга ичирсин», деганлари шуни кўрсатади.
4.Беморнинг даволашни мутахассис табиб олиб бориши кераклиги.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари дорини васф қилиб берсалар ҳам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни табибнинг олдига боишга амр этганларидан шу ҳукм келиб чиқади.
5. Уламоларимиз ушбу ривоятда номи зикр қилинган табиб, Сақифлик ал-Ҳорис ибн Калда ўша пайтда мушрик бўлганини ва кейин ҳам Исломга келмай ўлиб кетганини ҳисобга олиб, мусулмон одам ўзини кофир табибга қаратса ҳам бўлар экан, деган хулосага келганлар.

Фақат шариат ҳукмига боғлиқ ишларда кофир табибнинг гапи қабул бўлмайди. Мисол учун беморлик рўзани очишга рухсат берадиган даражадами ёки йўқми эканини ишончли ҳозиқ мусулмон табиб аниқлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Япониялик имом Аҳмад Маэно ҳаётида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилиб беради.Мени роҳиб бўлишимдан тўсган сабаблардан бири, диний ва одатий ҳаётни бирбиридан давоми...

1592 17:30 / 09.06.2022
Ҳеч шубҳа йўқки, гоҳида сен оиланг, дўстларинг, қўшниларинг ёки ҳамкасбларинг билан бирон мажлис, йиғин, тўй ёки дам олишда ўтирсанг ва у ерда хурсандчилик давоми...

2480 09:00 / 19.08.2021
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳадя беришинглар, муҳаббат қилишасизлар,,ndash дедилар,.Шарҳ Бирор шахсни улуғлаб ва унинг меҳрини давоми...

3084 05:00 / 03.03.2017
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий алайҳиссалом билан бирга олти киши бор эдик. Бас, мушриклар Набий алайҳиссаломга .Анавуларни олдингдан қувиб давоми...

3550 05:00 / 03.03.2017