1446 йил 3 рабиъус сони | 2024 йил 06 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

МУСУЛМОН ФУТБОЛЧИНИНГ ҒАЙРАТИ

05:00 / 01.03.2017 3447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан бир неча ой муқаддам сайтимизда “Даъватнинг 21-аср кўриниши” деб номланмиш гўзал бир мақола тайёрланган эди. Ана шу мақола анча муддат ўтган бўлса ҳамки ўзининг кучини йўқотганича йўқ. “Кучли йигирмалик”дан ўрин олиб келмоқда. Бунга биринчи навбатда, юртимиз мусулмонлари спортнинг биринчи рақамли тури – футбол ўйинига қаттиқ меҳр қўйганликлари сабаб бўлса, кейинги сабаб – футбол кўпчиликнинг тасаввурида насроний юлдузлар баҳси сифатида гавдаланиб қолганлигидадир. Аслида ҳам шундайми?

Таваллуди: 1977 йил, 2 сентябр. Лион (Франция) шаҳри.
Терма жамоаси: Мали
Амплуа: ҳужумчи
Бўйи – 192 см. Оғирлиги – 82 кг.
Жамоалари: «Лион» Франция (1997–2000), «Вест Хэм» Англия (2000–2003), «Тоттенхэм» Англия (2003–2005), «Севилья» Испания (2005-йилдан).
Испания чемпионатида 2007 йили 28 ўйинга тушган ва 19 гол муаллифи бўлган.

Футбол юлдузлари ҳам башариятнинг бир вакили ўлароқ сўнгги йилларда ҳақ йўл бўлмиш ИСЛОМни тан олиб, унга ибодат этишга ўтаётганлари ҳақида кўпгина хабарлар тарқалмоқда. Ислом динига нисбатан турфа хил қаршиликлар – РИМ папасининг алжираб гапирган гапи, Европа томонларда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шаънига бўхтонлар ёғдирилганлиги, Голливуд тинмасдан мусулмонларни террорчи қилиб кўрсатаётганлиги фақат ва фақат ИСЛОМнинг фойдасига хизмат қилмоқда. Мана шу жиҳатнинг ўзиёқ муқаддас динимизнинг ҳақ эканлигини, оламлар Роббиси томонидан юборилганини ва унга амал қилиш натижасида инсоният бахт ва саодатга кўмилиб яшашини кўрсатади. Ҳозирда жаҳон афгор оммасининг эътиборини тортган воқеълик ҳам айнан мусулмон футболчи томонидан амалга оширилди.
Рауль, Роналдо, Тотти, Дель Пьеро, Роналдиньо ва бошқа бир қатор юлдузлар насроний динига мансуб футболчилардир. Бироқ, уларнинг шахсий ҳаётларига назар ташлайдиган бўлсак, насронийликнинг бугунги кўринишини топа олмаймиз. Гарчи масиҳийларда кўпгина бузуқ ишлар худди исломдагидек таъқиқланган бўлса-да, юқорида номлари зикр қилинган футбол юлдузлари бу нарсаларга ҳатто эътибор ҳам беришмайди. Роналдо ўзининг пайғамбари устидан кулиб, реклама ролигида “хоч” шаклини намойиш этганини кўпчилик билса керак. Ўша воқеа нима билан тугаганини биласизми? Тўғри, ролик жаҳон матбуотида намойиш этилмаяпти – таъқиқланган, аммо бразилиялик юлдуз Рим папасига биргина “Интер” жамоаси либосини ҳадя этиб, ўзини бу “гуноҳ”дан “поклаб” олган эди. Насоро оламининг раҳнамоси бу ишга жиддий эътироз ҳам билдирмаган эди.
Аммо ислом бирон бир юлдузнинг, даҳонинг ва таниқли шахсларнинг ёрдамига эхтиёж сезмайди. “Фалончи мусулмон бўлибди!” деб аюханнос солинганида, олимлар оддий қилиб жавоб беришади: “Ўзига яхши бўлибди. Ислом унинг ёрдамига муҳтож эмас!!!”
Биз асл мавзудан четлашиб кетишимизга сабаблар бор эди. Ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз ана шундай фидокор инсон, ислом унинг ёрдамига муҳтож эмаслигини қалбан тушунадиган шахс, машҳур футболчи Фредерик Канутдир!

Франция ва Мали мамлакатлари фуқароси бўлган ўйинчи бир ҳафтанинг ичида икки машҳур воқеа қаҳрамонига айланди. “Севилья” жамоаси ҳужумчиси дастлаб Севилья шаҳрида жойлашган масжиднинг ижара пулини тўлаб, бутунлай мусулмонларнинг ҳисобига ўтказиб берди. Бу хабарни эшитган журналистларнинг шовқин суронли саволларига эса худди ҳеч нарсани билмагандек: “У жой мусулмонларнинг масжиди, мен бошқа нарса билмайман!” деб жавоб берди. Масжид аҳлининг тинмасдан Канут ҳақига ўқилаётган дуоларига эса эътироз билдирди. Баъзи манбаларда келишича, Фредерик масжид имомидан унинг номини масжидда тилга олмасликни илтимос қилган.
Кейинги воқелик эса Фредерик Канутнинг ҳақиқатан-да тақволи спортчи эканлигини кўрсатади. Бир неча йиллардан бери Европа клублар кубокларида муваффақиятли қатнашиб келаётган Испаниянинг “Севилья”жамоаси Канутга боғланиб қолган. Малилик ҳужумчи “Тоттенхэм”дан ўтиши биланоқ, Испания жамоасининг асосий ўйинчисига айланди-қолди. Суперкубокни қўлга киритар экан, севильяликлар айнан Канутнинг голларига суянишди. Шунингдек, жамоа бугун ҳам айнан Канут томонидан йўлланаётган зарбаларга эҳтиёж сезади. Тьери Анрининг ўйин услубини ўзида жамлаган Фредерик ўтган ҳафтанинг охирида “Севилья” клуби раҳбариятидан майдонга жамоа либосидаги реклама ёзувисиз тушишни сўраган. Бунинг боиси, Испания клуби ўз либосида қимор ўйинларни тарғиб қиладиган интернет сайтини реклама қилади. Бу сайт Англия букмекерлар корхонасига тегишли бўлиб, IFFHS номи билан машҳурдир. Аксига олиб, “Севилья” IFFHS рейтингида иккинчи ўринда бораётган жамоа ҳисобланади, корхона билан ҳам шартномаси мавжуд.
Аммо шунга қарамай, Фредерик Канут ўзининг динида мустаҳкам турибди. У бу ҳолатни “Севилья” раҳбарияти тушуниб етишига ишонмоқда.
- Қуръонда Аллоҳ қиморни ароқ билан баробар қўйган ва уни ҳаром қилган. Мен бу жирканч амалнинг тарғиботчиси бўлиб қолишдан қаттиқ қўрқаман. Шу боис ҳам, менинг жамоам талабимни қондиришига умид боғлайман! – дейди Канут журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Канут ҳозирги кунгача либосининг ўша сайт рекламаси мавжуд жойини хира қилиб олган ҳолда тўп сурмоқда. Унинг илтимосига “Севилья” раҳбарияти ҳали расмий маълумот бермаган.
Аллоҳ Таъоло ажойиб футбол истеъдодининг жаҳон оммасини ларзага келтирган бу амалини хайрли якунлашини сўраб қоламиз.

Хайрулло Ҳамидов, www.islom.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Гулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам давоми...

3099 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин давоми...

5811 05:00 / 03.03.2017
Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кундузи маълум вақтда учрашишга ваъдалашдилар. Аммо ўша вақт келганида келмадилар. Расулуллоҳ давоми...

2657 17:30 / 30.01.2022
Мусулмонлар ибодат учун масжидларга тўпланишади. Намозларни масжидларда жамоат билан адо этиш динимиз талабларидан биридир. Зотан, жамоат намозининг савоби давоми...

3037 05:00 / 04.03.2017
Аудиолар

131174 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51687 14:35 / 11.08.2021