1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москва шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро диний-маърифий ўқув анжумани якунланди

11:05 / 05.11.2019 2372 pdf Ўқиш режими + -

Барчамизга маълумки жорий йилнинг 4 ноябрь куни Москва шаҳридаги «Золотое кольцо» меҳмонхонасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига бағишланган биринчи Халқаро диний-маърифий ўқув анжумани бўлиб ўтди. Ўқув анжуманининг асосий мавзуси муҳожирларнинг Россия жамиятида ижтимоий ва психологик жиҳатидан мослашувига қаратилди. Ушбу тадбир Қуръон карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг, профессор С.Ю Зязин ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф марказининг раҳбари Р.З Каримбековлар тадбирни очиб беришди.

Тадбир Россия Федерациясида яшаб-ишлаётган кўп сонли мигрантларнинг ижтимоий, диний ва маданий, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан мослашуви масалаларига бағишланди. Жумладан, тадбир жараёнида мигрантларнинг мослашув омилларини янада осонлаштириш ҳақидаги муҳокамалар ўртага қўйилди.

Хусусан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди бош имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» матбаа нашриёти ва «islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг асарлари у кишининг мерослари, амалга оширган ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб, ҳазратнинг китоблари нима учун рус тилига таржима қилинаётганлиги, шу билан бирга «Hilol-nashr» нашриётининг бугунги кундаги ютуқлари ҳақида нутқ қилди. Қолаверса, истиқболдаги режалар, ойлик китоблар ададини имкон қадар ўзбек халқини эҳтиёжини қондирган ҳолда етказиб бериш, диний-маърифий китобларнинг рус тилида ҳам чоп этилиб келаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари халқимизнинг талаб эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда «Тафсири Ҳилол» ва Мусҳафга бўлган эътибор ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов шайх ҳазратларининг ихтилофли масалаларга барҳам берганликлари, илмга бағишланган умрлари, илмий асарлари, мусулмонлар учун қанчалик фойда келтиргани ҳақида маълумот берди. Мисол учун «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Очиқ хат» китобларининг вазифаси бугунги куннинг масалаларига ечим бўлаётганлиги таъкидланди. Айниқса, «Бахтиёр оила» китобининг жамиятдаги ношаръий ишларга барҳам беришлигида самарали бўлганлиги бунга яққол мисол.

Анжуманда «Тафсир Хилал» китобининг рус тилига таржимаси унинг ўзига хослиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир якунида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Унда «Мусулмонлар орасида ягона исломий маданиятни шакллантиришда диний идораларнинг ўрни» мавзуида суҳбат уюштирилди. Уни Р.З. Каримбеков олиб борди. Ушбу давра суҳбатида Россия Федерациясининг ҳудудларидан келган диний идора вакиллари, масжид имомлари ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Жумладан, бугунги кунда кўзга кўринган асосий муаммоларни айтиб, шу масалалар бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Суҳбатда маълум бир фиқҳий асарлар бўйича Ўзбекистон ҳайъати аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтишди.

Шу билан фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига бағишланган Москва шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро диний-маърифий ўқув анжумани якунланди. Тадбир сўнгида дуои-хайрлар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср сенати Қуръони Каримнинг .Замонавий тафсир, деб аталадиган таклифни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуни мамлакат диний доираларида баҳсмунозараларга сабаб давоми...

1893 11:33 / 07.01.2022
Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция давоми...

1730 16:00 / 09.08.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб буюк олим Ҳаким атТермизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат давоми...

1362 17:59 / 16.11.2023
Сўнгги йилларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш ва етказиш ниятида кўпгина хайрли ишлар қилиняпти. Жумладан, давоми...

420 20:07 / 14 ноябрь
Аудиолар

210897 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130160 14:35 / 11.08.2021