1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада намойиш этилади

19:20 / 31.07.2025 908 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Биринчи Ренессанс» даврига бағишланган экспозицияни мазмунан бойитишга қаратилган илмий муҳокамалар изчил давом этмоқда. Экспозиция ишчи гуруҳи таркибида халқаро эксперт сифатида иштирок этаётган «Ал-Фурқон» ислом мероси жамғармаси директори Сали ШаҳсуварийМарказ музейи экспозициясининг «Биринчи Ренессанс» бўлими капсулаларида тақдим этиладиган видеоконтентлар сценарийларини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

У тарихий мазмундаги сурат ва ҳужжатларни визуал шаклда намойиш этиш учун Италиянинг «Magister Art» дизайн компанияси билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, Сали Шаҳсуварий манбалардаги маълумотларнинг илмий ва диний жиҳатдан аниқ ва асосли бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Экспозицияда ислом илмий меросининг етук намояндаларидан бири бўлган Имом Абу Мансур Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада, «Таъвилот ал-Қуръон» асари эса кўчирма нусхада намойиш этилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, унинг таълимотини чуқур ўрганган Абу Муин Насафийнинг машҳур «Табсират ал-адилла» асари ҳам витриналардан жой олиши режалаштирилган.

Муҳокамалар давомида ушбу алломаларнинг илмий меросини нафaқат кўргазма воситасида, балки аудио ва видеоконтент шаклида ҳам тақдим этиш таклифи илгари сурилди. Бу орқали экспозиция ташриф буюрувчиларда IX-X асрларда Марказий Осиёда ислом дини, фалсафаси ва калом илми юксак ривожлангани ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

Мазкур экспозиция «Биринчи Ренессанс» даврининг ақлий-маънавий ютуқларини замонавий музей технологиялари орқали кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.Республика махсус давоми...

2118 10:06 / 10.01.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмийтадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс давоми...

1068 09:56 / 22.05.2024
Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги масжид қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини давоми...

8490 11:01 / 02.08.2018
Бухоро вилоятида қатор масжидлар мўминмусулмонлар ихтиёрига топшириляпти. Жумладан, бугун Ғиждувон туманидаги Имом Бухорийrdquo жоме масжиди очилганидан кўплаб давоми...

2105 10:00 / 26.09.2021