1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиялик энг баланд кишининг бўйига мос жойнамоз совға қилинди

14:00 / 24.03.2021 2511 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг Мардин вилоятида яшовчи Султон Кўсенга муфтийлик вакиллари унинг учун махсус тайёрланган совғаларни топширди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Бўйи 2 метру 51 сантиметрга тенг Султон Кўсен дунёнинг энг дароз кишиси сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирган. Мардин вилояти муфтийси Али Хайри Челик ва унинг ёрдамчиси Али Четин намоз ўқиши қулай бўлиши учун унга узунлиги 2 метрли жойнамоз совға қилишди.

Бундан ташқари, Султонга тасбеҳ ўгириши қийин бўлмаслиги учун тошлари йирик тасбеҳ ва катта Қуръон китобини ҳам беришди.

Шундан сўнг ҳаммалари жамоат бўлиб намоз ўқишди. Султоннинг айтишича, шу пайтгача кесилган гилам бўлагининг устида намоз ўқиб келган.

Манба: azon.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ арРобиа халқаро зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга камайтирилганини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya манбаси хабар давоми...

1659 15:22 / 24.06.2023
Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида .Бухоро ndash 2020 йил ислом олами маданияти пойтахти, тадбирларига тайёргарлик кўриш давоми...

2139 10:30 / 20.02.2020
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ирланландия Республикасининг Лаоис ва Ленинстер шаҳарлари мусулмон жамоалари маҳаллий аҳолисининг масжидлар фаолияти билан яқиндан давоми...

3075 16:30 / 03.12.2018
Бирлашган Араб Амирликларида нашр этиладиган .Gulf Business, журнали саҳифасида ЎзбекистонБАА муносабатларига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда давоми...

1471 10:55 / 16.09.2021