1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аччиқ эътироф

16:30 / 07.10.2019 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ушбу ҳикояни келтирганлар:

«Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида улардан бири ўзига катта ер майдонини сотиб олди. Маҳаллий аҳолидан ишчилар ёллаб, у ерда анҳор қаздирди. Иш жараёнида ишчилардан бир мусулмон киши катта миқдорда олтин топиб олди. Ундан бирор донасига ҳам хиёнат қилмай, ер эгасига келтириб берди. Ер эгаси ҳайрон бўлиб: «Нега бирор донасини ҳам олмай, менга келтириб бердинг, агар билдирмай олиб кетганингда ҳам мен билмасдим?» деб сўради. Ўша мусулмон: «Бу ерлар сизники, шундай бўлгач, ундан чиққан бойлик ҳам сизники. Мен уларни олиб кетсам билмасдингиз, лекин мени кўриб турувчи, охиратда мендан ҳаққингизни сизга олиб берувчи Зот бор. Мен йўқчиликка чидайман, лекин охират азобидан қўрқаман», деди.

Йиллар ўтиб, ўша инглиз ўзи яшаб турган шаҳарнинг судьялигига тайинланди ва унинг ҳузурига бир кишини келтиришди. У қулоғидаги сирғасини тилла деб ўйлаб бир аёлни ўлдирган, кейин билса, сирға тилла эмас экан. Судья у кишига узоқ қараб тургач: «Сен тилла топиб олиб, битта ҳам олмай менга келтирган киши эмасмисан?» деб сўради. У: «Ҳа, мен ўша кишиман», деди. Судья ҳайрон бўлиб: «Ўшанда айтган гапинг эсингдами?» деди. У: «Ҳа, лекин кейинчалик мен ҳам ҳамма қатори сизларга ҳавас қилдим, сизлардек юришга, сизлардек кийинишга, сизларнинг урф-одатингизга тақлид қила бошладим. Охир-оқибат сизларнинг бирингизга айландим», деди. Судья: «Бу сизнинг айбингиз эмас, бизнинг айбимиз. Биз сиз каби динини маҳкам тутган, шариат кўрсатмаларига амал қилган, охиратни ўйлаб, дунё бойликлари арзимас нарсалигини ҳис қилувчи эмасдик. Сизга урф-одатларимизни тарғиб қилдик, уни чиройли қилиб қўрсатдик. Натижада динингизни унутдингиз, иймон-эътиқодингиздан, одатларингиздан воз кечдингиз ва мана шундай жирканч ҳолга келдингиз», деди-ю йиғлаб юборди.

Абдуманнон Абдуллоҳ тайёрлади

«Ҳилол» журнали 3-сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир. Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, давоми...

2362 14:05 / 13.10.2019
Ибн Исҳоқ айтади .Абдурраҳмон ибн Асвад Нахаъий ҳаж қилиб, қайтиб келди. Сўнг унинг бир оёғи ишламай қолди. Нахаъий тонггача бир оёқда намоз ўқиб чиқди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2943 09:03 / 16.02.2020
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

2461 08:00 / 29.01.2020
Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, .Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан давоми...

4663 14:00 / 14.09.2022