1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган эркак меросхўрлар

19:23 / 07.10.2019 2395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунинг­дек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.

2. Маййитнинг ота бир, она бир ака-укалари унинг отаси, ўғли ва ўғил набираси билан тўсилади.

Бу «маййитнинг ота бир, она бир ака-укалари унинг отаси, ўғли ва ўғил набираси бор жойда мерос олмайди», деганидир.

3. Маййитнинг ота бир, она бир биродарлари ҳамда ота бир, она бир биродарларни ҳажб қилувчилар маййитнинг ота бир биродарларини ҳажб қиладилар.

Шунингдек, уларни бошқалар билан асаба бўлган ота бир, она бир опа-сингиллар ҳам ҳажб қилади.

4. Маййитнинг она бир биродари ёки она бир синглисини унинг бола-чақаси ва ота, боболари ҳажб қилади.

5. Маййитнинг ўғли унинг ўғлининг ўғлини (набирасини) ҳажб қилади.

Ўғил чеварани ўғил невара ҳажб қилади.

Яъни, маййитнинг ўғли бўлса, унинг набира ва чеваралари мерос олмайдилар. Кейин ҳам шу тартибда кетади. Ўғил бўлмаса, ўғил невара, ўғил невара бўлмаса, ўғил чевара мерос олади.

6. Маййитнинг туғишган биродарининг ўғлини маййитнинг отаси, бобоси, ўғли, ўғил невараси, туғишган биродари ва ота бир биродарлари ҳажб қиладилар.

7. Маййитнинг туғишган (ота бир, она бир) биродарининг ўғли ҳамда уни (туғишган биродарнинг ўғлини) ҳажб қилувчилар маййитнинг ота бир биродарининг ўғлини ҳажб қилади.

8. Маййитнинг ота бир биродарининг ўғли ва уни ҳажб қилувчилар маййитнинг амакисини ҳажб қилади.

9. Маййитнинг амакиси ҳамда уни, яъни ўша амакисини ҳажб қилувчилар маййитнинг ота бир амакисини ҳажб қиладилар.

10. Маййитнинг ота бир амакиси ва уни ҳажб қилувчилар маййитнинг амакисининг ўғлини ҳажб қилади.

11. Маййитнинг амакисининг ўғли ва уни ҳажб қилувчилар маййитнинг ота бир амакисининг ўғлини ҳажб қилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

3710 19:00 / 12.05.2023
.Радд, луғатда .қайтариш, маъносини англатади.Мерос илми истилоҳида эса авлнинг тескарисини билдиради. Бунда насибалар улушлардан ортиб қолиб, асабалар давоми...

1914 16:00 / 25.05.2020
Ушбу ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган ёки эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўлади. 1. Аъроф сурасининг охиридаги 206оят. 2. Раъд сурасидаги 15оят. 3. Наҳл давоми...

13052 19:00 / 27.07.2023
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача танишиб давоми...

7113 15:05 / 12.03.2020