1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Термиздаги зиёратлари ўз якунига етди

17:54 / 05.10.2019 2714 pdf Ўқиш режими + -

Мавлоно баҳрул улум Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаганликлари ҳақида хабар берган эдик.

Кеча 2019 йил 5 октябрь куни Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Улуғ меҳмонлар зиёрат қилиш жараёнида Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг таълиф қилган китобларидан, «Сунани Теримизий» дан биринчи ҳадисни мутолаа қилдилар.

Ҳазрати Ақдас Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий даамат баракатуҳум Дорул улум Девбанднинг улуғ ҳадисшунос устозларидан ҳисобланади. Бу илм даргоҳида Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий улуғ 86 ёшга тўлган бўлсаларда 20 ёшларидан бошлаб Имом Термизийдан дарс бериб келмоқдалар.

Шундан сўнг зиёратгоҳ ёнида қад ростлаган масжидда меҳмонлар аср намозини ўқишди. Аср намози адо этилгач Сурхондарё вилоятидаги кейинги маскан Термиз шаҳрида жойлашган Ҳаким Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлди. Бу ерда Қуръони карим тиловат қилинди ва жамоат билан шом намози адо этилди.

Ушбу зиёратдан сўнг баҳрул улум Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари ўз якунига етди. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.
                                                                                                                                                                                                                       







Islom.uz портали



Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ5416сонли қарорига биноан 2018 йилда ташкил этилган. давоми...

938 14:03 / 10.11.2025
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора давоми...

2009 18:20 / 26.08.2019
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1966 13:42 / 09.07.2019
АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловларида мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 95 фоизга яқин мусулмонлар иштирок этишди. Бу ҳақда Америкаислом муносабатлари давоми...

2574 15:29 / 12.11.2018