1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

18:20 / 26.08.2019 2009 pdf Ўқиш режими + -

Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бугун мажмуани зиёрат қилиб, уни реконструкция қилишга оид таклифлар билан танишди.

- Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Масжидлар кенг ва маҳобатли бўлиши лозим. Деворларга саҳиҳ ҳадислардан лавҳлар ёзиб қўйилса, мажмуанинг мазмуни янада бойийди, ёшларга билим, маънавий озуқа беради. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев мажмуа реконструкциясини шошмасдан, чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш, хориж тажрибасини ўрганиб, зиёратчиларга янада кўп қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.

Мажмуадаги ишлар мамлакатимизда илм-маърифатни ривожлантириш, динга эътиқод қилувчиларга эркинлик ва шароит яратиш борасида навбатдаги хайрли қадам бўлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу айтадилар.Отаонам У Зотга фидо бўлсин У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга давоми...

1745 09:30 / 01.10.2023
Барчамизга маълумки, Наманган вилоятида жойлашган собиқ Машраб номли боғ ўрнида замонавий .Афсоналар водийси, парки қурилмоқда. Энг қувонарлиси, мазкур парк давоми...

2573 15:15 / 19.08.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган давоми...

2074 14:20 / 04.03.2024
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси давоми...

2098 16:10 / 03.05.2019