1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Набий алайҳиссаломнинг жанжалга рози бўлмасликлари ва ўша жойдан кетиб қолишлари

19:05 / 05.10.2019 2205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

337

Бир оз айтай ҳолатларин, Расулуллоҳ одатларин,

Пайғамбари бўлмай аввал, ҳамма севган одобларин,

Қандай юмуш қилсалар ҳам, келар доим омадларин,

Бунга сабаб ёрлақаган, ҳар лаҳзада Ўзи Аллоҳ.

338

Ҳаётлари тўла ҳикмат, ибрат олсин фақат уммат,

Дўст бўлсин ё душманига, қилардилар доим ҳиммат,

Роббим севган битта одат, бўлиб қолди бизга суннат,

Расулимни мункар жойдан, олиб кетар тезда Аллоҳ.

339

Низо бўлса қайси жойда, етмасдилар тоқатлари,

Ҳатто тунда уйқуда ҳам, бўлмас эди роҳатлари,

Оч бўлса ҳам тамоқлардан, ўтмас эди овқатлари,

Қайда фитна жанжал бўлса, рози қилмас эди Аллоҳ.

340

Қалби юмшоқ Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳаммалари бирдек ризо

Шунинг учун қочиб кетар, чиқса агар битта низо,

Бўлғуси Набий ҳақда, бердим сизга битта изоҳ,

Мингдан ортиқ изоҳларни, берар сизга энди Аллоҳ.

341

Каъбатуллоҳ пойдеворин, ҳамма бир бўп қурганида,

Фитначилар азизтош деб, бир - бирини урганида,

Жангга тайёр қўллари ҳам, қонга ботиб турганида,

Муҳаммад алайҳиссаломни ичларидан, олиб кетди тезда Аллоҳ.

342

Ичларида Муҳаммад алайҳиссалом ҳам, хизмат қилиб юрганида,

Қодир Эгам Ўз қулини, хайр томон бурганида,

Қолганлари фақат дунё, деб даврини сурганида,

Ҳамма ғофил бу оламда, хушёр фақат битта Аллоҳ.

343

Тингланг дўстлар гўзал тарих, сийрат сизга сирин очар,

Низо бўлса ёш Муҳаммад алайҳиссалом ўшал жойдан тезда қочар,

Тўрт кун беш кун ўтиб яна, хайрли ишларга шошар,

Тинчлик бўлиб қолгандир деб, қалбларига солди Аллоҳ.

344

Ўйлаб туриб улуғ Зот, беш кун ўтди сўрайчи,

Жанжаллари босилгандир, Ўзим бориб кўрайчи,

Буюк иш у Каъбатуллоҳ, ғиштларини ўрайчи,

Муҳаммад алайҳиссаломни Каъба томон, юргиздириб қўйди Аллоҳ.

345

Шиддат билан келардилар, шовқун сурон овози йўқ,

Кеча жанжал авжда эди, бугун бирор шовози йўқ,

Наҳот мунча тинчлик шаҳар, ҳатто кую навози йўқ,

Билмасдилар ҳолат қандай, лекин билиб турар Аллоҳ.

346

Яхши ният қиларлар, зора тинчлик бўлсайди,

Ушбу ишда аҳли Макка, бари кўнгли тўлсайди,

Ўйлаб охир келди ул Зот, бирдан ҳамма кулсайди,

“Бани - шайба” дарвозадан, киргиздириб қўйди Аллоҳ.

347

Интизор бўп кутар ҳамма, бирдан нурга тўлди замин,

- Ана Амин! Ал – Амин ! Келди Муҳаммад амин,

Душман бўлиб турган барин, юзларидан олди ғамин,

Ҳаммасини бир овоздан, рози қилиб қўйди Аллоҳ.

348

Севган қулин ҳайр тамон, буриб қўйди Жалло-Жалил,

Қавмнинг нега хурсандлигин, билмасди Муҳаммад Ҳалил,

Пок ишларга бургани ҳам, севганига катта далил,

Хулқи бузуқ инсонларни, пок ишларга қўймас Аллоҳ.

349

Бу қувончни кўриб Амин, тушунмайин хайрон қолди,

Бу не ҳол деб атрофига, савол мисол назар солди,

-Марҳабо эй Муҳаммад алайҳиссалом, хуш кел дея жавоб олди,

Бу тадбирни аввало, сабаб қилганди Аллоҳ.

350

-Тингла бизни эй Муҳаммад алайҳиссалом сен тинчликни барори,

Тўрт кун беш кун кўп тортишдик, сўнг қавмнинг қарори,

Ҳакамликга сен танландинг, сен ростгўйлар сардори,

Аввал кирдинг дарвозадан, бизни хурсанд қилди Аллоҳ.

351

- Эй Муҳаммад алайҳиссалом оқилсан, ҳақиқатгўй одилсан,

Меҳрибонсан содиқсан, заифларга оқдилсан,

Ҳакамликга лойиқсан, шаҳарда энг софдилсан,

Сени бизларга неъмат, қилиб жўнатди Аллоҳ.

352

Ҳолатни англаб Аҳмад, сўнгра бўлди хотиржам,

Қандай ҳукм қилар деб, ҳамма бўлди жамулжам,

Шундай қарор қилдилар, хурсанд арабу - ажам,

Кўпга манзур топқирликни, Қалбларига солди Аллоҳ.

353

Обдон ўйлаб улуғ Зот, бу мушкулни ечдилар,

Яқин келиб бинога, чопонларни ечдилар,

Бор қабила билмаган, муаммони ечдилар,

Энг шарафли ишни шундай, зиммаларга қўйди Аллоҳ.

354

Тўрт қабила сардорини, таклиф қилди ёнига,

Бир кун олдин ташна эди, бир - бирининг қонига,

Буюк тадбир соҳиблари, оро кирди жонига,

Ҳеч ҳаёлга келмаган иш, зўр тадбирни берди Аллоҳ.

355

Чопонларин ечиб энди, тоза жойга ёйдилар,

Тўрт сардорга тўрт тамонин, ушлатгизиб қўйдилар,

Ҳақдан сўраб бу ишларни, яхшиликга йўйдилар,

Юзлаб одам билмаган иш, бир Зотга билдирди Аллоҳ.

356

Қора тошни қўйдилар, чопонни ўртасига,

Бошқа фитна чиқмас деб, қавмдан эртасига,

Тенг кўтар деб айтдилар, сардорлар тўрттасига,

Шу иш билан ҳаммасини, аҳил иноқ қилди Аллоҳ.

357

Бўй баробар кўтарди, яхшилик ўйлар билан,

Қора тошни олдилар, муборак қўллар билан,

Кўп фитнани ёпдилар, хайрли йўллар билан,

Пок инсонни қўли билан, тошни жойга қўйди Аллоҳ.

358

Шунинг билан муқаррар, бўлган уруш тўхтади,

Шундан сўнгра Муҳаммад алайҳиссалом султонларга ўхшади,

Тинчлик учун жон бериб, юраклари қақшади,

Барчасининг қалбларидан, адоватни олди Аллоҳ.

359

- Худо ҳаққи ал – Амин, қилдинг жуда адолат,

Сен бўлмасанг то абад, давом этар адоват,

Энди аҳил ишлаймиз, қилмай энди надомат,

Ҳаммасини рози қилиб, инсофини берди Аллоҳ.

360

Тош қўйилиб жойига, ишлар олға сурилди,

Адоватлар кетиб энди, ҳайр томон бурилди,

Ишлар давом этди яна, гўзал бино қурилди,

Аввалгидан икки ҳисса, баланд қилиб қўйди Аллоҳ,

361

Қуръонда бор кўп оят, маъносини айтармиз,

Биз уларга Ҳарамни, омонлик жой қилганмиз, (Раъд сураси, 13-оят)

Агар шукр қилсангиз, яна зиёд қилурмиз, (Иброҳим сураси, 7-оят)

Бу ваъдани Қуръонида, қасам ичиб айтди Аллоҳ.

362

Каъбатуллоҳ бўлди бино, қанча саргузаштлар билан,

Қанча низолар босилди, Расулуллоҳ шашти билан,

Хато ёзган бўлсам агар, мен илҳомни гашти билан,

Ўлмай туриб имкон бергин, тавба қилиб қолай Аллоҳ.

 

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

5047 11:00 / 30.03.2020
У ёшлигининг ярмини йўлтўсарлик қилиб, одамларнинг молини талаб, қароқчилик ва зўравонлик қилиб ўтказди. Фузайл ўзи талаб олган молларни айшишратга, давоми...

4728 11:05 / 25.09.2019
Биздан кимлар Аллоҳ менинг зиммамга аҳлимни нафақа билан таъминлашни юклаган, шуни бажаришим керак. Қолаверса, одамларнинг мендаги ишга эҳтиёжлари бор, давоми...

1738 09:15 / 07.10.2019
418Укоз номлик бозордаги, эшитган сўз мафтун қилди,Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўйлантириб, ҳаётдан кўп маҳзун қилди,Одамлардан узоқ кетиб, ёлғизликда давоми...

3457 10:05 / 30.10.2019