1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Вақф» фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда

14:03 / 10.11.2025 847 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5416-сонли қарорига биноан 2018 йилда ташкил этилган. Фонднинг асосий мақсади – кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттириш, хайр-саховат анъаналарини кенг ёйишдан иборатдир.

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида кенг кўламли хайрия ишлари амалга оширилди. Фонд ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан 17 982 та оилага 26 млрд сўмдан ортиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техника, кўмир ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 123 нафар фуқарога 547,7 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 та тўлиқ жиҳозланган уй топширилди. Буларнинг аксарияти боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ёки етим фарзандли оилалардир.

Фонд фаолияти 10 дан зиёд йўналишни қамраб олади. Жумладан, «Беморларга моддий ёрдам ва даволаш», «Етим ва камбағалларни касб-ҳунарга ўргатиш» каби дастурлар доирасида эҳтиёжмандларга 2,8 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 12 та вилоятдаги 120 нафар бола бепул касб-ҳунар курсларига жалб этилди.

Болаларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Китоб учун 5 миллион» лойиҳаси амалга оширилиб, китобхон болалар 5 млн сўмлик мукофотларга сазовор бўлишди. Шунингдек, мактаб формалари, ўқув қуроллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

Инфратузилма йўналишида сувсиз ҳудудларда қудуқлар қазилиб, ичимлик суви чиқариш ишлари, хусусан,  Сирдарё, Андижон ва Жиззах вилоятларида амалга оширилди.

Фонд Саудия Арабистони, Туркия, Қатар, БАА ва Кувайт каби давлатлар билан ҳамкорликда халқаро хайрия лойиҳаларини йўлга қўйди.

Рамазон ойида 1100 та оилага ифторлик учун озиқ-овқат тарқатилди, 1940 нафар эҳтиёжманд фуқарога ифтор дастурхонлари ёзилди. Қурбон ҳайитида эса фонд ва ҳомийлар ҳиссаси билан 318 та қўй, 46 та қорамол ва 1 та туя қурбонлик қилиниб, 5553 дан ортиқ кам таъминланган оилалар ва муассасаларга тарқатилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фонднинг маъмурий ҳаражатлари тижорат фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади, хайрия ишларига йўналтирилган маблағлар эса фақат эҳтиёжмандларга сарфланади.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Муҳсинхон тўраrdquo жоме масжиди биносининг янгидан бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

4526 09:13 / 02.11.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди. Қуйида фатво матни тўлиқ ҳолда келтириб давоми...

5375 23:37 / 16.07.2021
Судан пойтахти Хартум шаҳридаги баъзи жоме масжидларда Қуръон билан маънан яқинлашиш анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЭльНилин ахборот агентлиги хабар берди. давоми...

1742 15:00 / 15.01.2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда ифторлик қилди. Бу ҳақда httpst.meuzauz хабар берди. Тадбир давоми...

2059 16:05 / 19.04.2023